Сурия фуқаро мудофааси (Оқ каскалар) матбуот-хизмати вакили Иброҳим Абу Лайис «Анадолу» агентлигига хабар қилишича, Асад кучлари Алеппо провинцияси Эл-Этерип районида жойлашган касалхонага ҳужум уюштирган.
«Ҳужум оқибатида 6 киши, жумладан битта бола ва аёл ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 15 киши жароҳатланди, шундан 4 кишининг жароҳати оғир», - дейди Лайис.
Фуқаролик мудофааси бўлинмалари жабрланганларни яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борди, деди "Оқ каскалар" вакили.
Суриядаги уруш 2011 йилнинг март ойида бошланган. Ҳарбийлар намойишчиларга қарата ўт очганидан сўнг тинч намойишлар қуролли можарога айланиб кетган эди.
2018 йил 17 сентябр куни Сочида Туркия ва Россия президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Сурия Идлибида демилитаризациялашган ҳудуд қилиш бўйича келишувга эришилди. Бироқ Асад режими қўшинлари Идлиб бўйича Сочи меморандуми қоидаларига зид равишда де-эскалация зонасида жойлашган аҳол пунктларини тизимли равишда ўққа тутишда давом етди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2020 йил 5 март куни Москвага расмий ташриф буюрди ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Натижада 6 март куни кучга кирган Идлибдаги жанг иштирокчилари ўртасида ўқ отишни тўхтатиш бўйича янги битимга эришилди. Режим кучлари вақти-вақти билан сулҳ бузмоқда, лекин шартнома асосан амалга оширилмоқда.