loader
Foto

ЕИ: Путин ўз танқидчиарига суиқасд қилиниши ва ўлдирилиши учун жавобгар

Брифинг давомида шундай нуқтаи назарни ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг матбуот котиби Набила Массрали билдирди, унинг сўзга чиқиши Еврокомиссия сайтида эълон қилинди. У журналистнинг АҚШ президенти Джо Байденнинг Путинга нисбатан баёноти (у россиялик ҳамкасбини қотил деб ҳисобладими деган саволга ижобий жавоб берган эди) борасида шарҳ бериш ҳақида илтимосига шундай жавб қайтарди.

«Афсуски, Россияда рўй бераётган воқеаларни ҳам, алоҳида арбобларни ҳам танқид қилган одамларни ўлдириш ва амалга ошмаган суиқасдлар узундан-узоқ рўйхати мавжуд», — деб жавоб берди бунга Массрали ва уларнинг орасида сиёсатчилар ва журналистлар борлигини эслатди.

Бу ҳолатларнинг аксарияти, таъкидлади у, тергов қилинмаган, айбдорлар эса жавобгарликка тортилмаган. Бу, давом эттирди Боррелнинг матбуот котиби, мухолифатчи Алексей Навальный билан рўй берган воқеа, Британияда Солсберида собиқ ГРУ полковниги Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия биан рўй берган воқеалардир. Бу воқеалардан кейин ЕИ россиялик амалдорларга, махсус хизматлар ходимлари ва кимё институти ходимларига қарши санкциялар жорий қилди, деб эслатди Массрали. «Шунингдек, Россия ҳукумати, — қўшимча қилди у, — Украинада ноқонуний ҳаракатлар амалга оширди, ЕИ билан ва унинг доирасидан ташқарида қўшничилик бўйича бошқа низоларда из қолдирди».

 «Ҳаммага маълумки, — деди ЕИ вакили, — Россия президенти бўлгани ҳолда Владимир Путин якуний ҳисобда Россия давлат органлари, давлат сиёсати ва бошқа ҳаракатлар учун жавобгардир».

Путин — қотилдир, деган фикрга АҚШ президенти Джо Байден 17 март куни ABC News телеканалига берган интервьюда қўшилган эди. У журналистнинг бевосита саволига шундай жавоб берди. АҚШ раҳбари, шунингдек, агар америка разведкаси АҚШнинг ноябр ойидаги сайловларига Россия аралашуви ҳақиқатини тасдиқласа, Путин «бунинг бадалини тўлаши»ни ваъда қилган. Кремл Байденнинг гапларини «жуда ёмон» деб атади. «Бу, - таъкидлади Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков, - тарихда ҳеч қачон содир бўлмаган. Путиннинг ўзи Байденга қуйидагича жавоб берди: «Ким қандай масхара қилса, ўзи шунақа». 18 март куни Путин Байденни онлайн баҳсга таклиф қилди, бироқ Оқ уй «президент жуда банд» деб жавоб қайтарди.