loader
Foto

Хитой уйғурлар сабаб қатор британ фуқаролари ва ширкатларига қарши санкция жорий қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилиб, ғарб давлатлари «ёлғон ва дезинформацияга» таянган ҳолда бундай чора кўраётганини иддао қилди. Баёнотга кўра, Буюк Британиянинг Хитойдаги элчиси дипломатик норозилик изҳор қилиш учун чақиртирилган.

Хитой санкция жорий қилган шахслар ва гуруҳларга Хитой ҳудудига ташриф буюриш ҳамда Хитой фуқаролари ва муассасалари билан молиявий операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Савдо можаролари, Гонконг демократия ҳаракати кескин бостирилгани ҳамда Шинжонда этник уйғурлар геноцид қилинаётгани туфайли ғарб мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатлар совиб кетган.

Хитой 2017 йилдан бери Шинжон–Уйғур мухториятида 1 миллиондан ортиқ уйғурни «қайта тарбиялаш лагерлари»да сақлаётгани учун халқаро жамоатчиликнинг кескин танқидига ва тобора ошиб бораётган санкцияларга дучор бўлмоқда. Бу ҳақда RFE/RL хабар тарқатди.