loader
Foto

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида Рамазон ойида таровеҳ намозларига рухсат берилди

«Таровеҳ намозлари муқаддас Рамазон ойи давомида барча фарз ибодатлар билан биргаликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида адо этилади», - деди икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма бошлиғи, шайх Абдурраҳмон Ас-Судаис.

Масжидга бир вақтнинг ўзида 60 минг киши сиғади, деди Ас-Судаис.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида ташриф буюрувчилар кўплиги ва мўминлар ҳаракати қизғин эканлиги сабабли ҳукумат махсус чоралар кўради. Мўминлар «Хассаваат ҳудуди»да, қўшимча бинолар, томлар ва майдонларда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда ибодат қиладилар.

Саудия Арабистони ҳукуматига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди таровеҳ намозидан ярим соат кейин ёпилади. Масжид ўз эшикларини бомдод намозидан икки соат олдин очади.

Дастлабки маълумотларга кўра, масжид Рамазон ойининг дастлабки ўн кунлигида туну-кун очиқ бўлади.