Бир неча йил олдин амирлик аҳолисини фақат маҳаллий кишилар ташкил киларди. Ҳозир метрополия аҳолисининг учдан бир қисми шартнома асосида ишлайдиган ва БААда оилалари билан яшайдиган чет элликлардир.
Дубай – сайёҳлик пойтахтидир. 2019 йил шаҳарга 19 миллионга яқин сайёҳлар ташриф буюрган.
Шу муносабат билан ҳокимият илгари мамлакатда хуш кўрилмайдиган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, у расман мамлакатда тақиқланган қарамай, масалан, меҳмонхоналар, барлар, ресторанлар ва тунги клубларда рухсат этилади. Хулқ-атвори енгилтак аёлларга ҳам у ерда бўлиш «рухсат» этилади. Гарчи БААда фоҳишалик расман тақиқланган бўлсада.
Лекин сайёҳлик жойларда, маълум бир ҳақ эвазига хонангизга бир кечага қизларни буюртма қилишингиз мумкин. У ерда ҳатто бу касб вакиллари орасида маълум бир иерархия мавжуд: Европа мамлакатлари ва Хитойдан келган фоҳишалар юқори ҳақ тўланади, Ҳиндистон ва Филиппиндан келган фоҳишалар бир оз камроқ пул топади, ёзади lemonde.fr.
Турли баҳоларга кўра, Дубайда коронавирус пандемияси бошланишидан олдин 45 минг фоҳиша бўлган.
2017 йил БМТ бир ярим йил давомида Дубайда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик қизнинг кўрсатмаларини эълон қилганди. Унинг ҳикоя қилишича, БААда қолишдан кўра ватанига депортация қилинишни афзал кўрган – бу ерда унинг «меҳнат» шароитлари шу қадар аянчли бўлган.
Яқинда жаҳон оммавий ахборот воситалари одам савдоси қурбони бўлган бангладешлик аёллар ҳақида маълум қилди. Улар Дубайга гўёки ишга таклиф қилинган, аслида эса тунлари «меҳнат» қилишга мажбурланган.
АҚШ Давлат департаменти қатор йиллар давомида одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботларида кўрсатиб келмоқдаки, «Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати одам савдосига барҳам бериш бўйича минимал стандартларга тўлиқ риоя қилмаяпти».