loader
Foto

АҚШ Исроилнинг босқинчи эканини тасдиқлади

Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари тўғрисида йиллик ҳисоботида «Ғарбий соҳилнинг ҳозирги мақоми контекстида «оккупация» атамаси ҳақиқатда фойдаланилган» - деди репортерларга Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс.

«Бу ўн йиллар давомида ҳар икки томоннинг олдинги маъмуриятларининг узоқ муддатли позициясидир», - деди у.

Лекин қатъий исроилпараст Трамп даврида инсон ҳуқуқлари тўғрисида йиллик ҳисоботда «Исроил ва босиб олинган ҳудудлар» бўлими «Исроил Ғарбий соҳил ва Ғазо» деб қайта номланган.

Байден даврида эълон қилинган ҳисоботларнинг биринчиси сешанба куни эълон килинди, унда ҳам худди шу ифода бор, лекин бу ифода биронта позицияни акс эттириш учун мўлжалланмагани айтилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Давлат департаменти юқори мансабдаги амалдори Лиза Петерсон ҳисоботда одатда географик номлар фойдаланилади ва "Исроил, Ғарбий соҳил ва Ғазо" ўқувчилар учун янада тушунарли ва осон деди.

Трампнинг давлат котиби Майк Помпео Ғарбий соҳилдаги яҳудийлар аҳоли пунктига ташриф буюриб, бундай қурилишлар ноқонуний ҳисобланиши ҳақида халқаро фикр билан норозилигини маълум қилган, Трамп эса Исроил Фаластин ерларини аннексия қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлигига шаъма қилган.

Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб, шунингдек, Исроил томонидан Суриядан Голан тепаликларининг босиб олинишини тан олган.

Исроил 2005 йилда Ғазо секторидан чиқиб кетган, бироқ ХАМАС томонидан бошқариладиган ҳудуд чегараси ва ҳаво ҳудудини назорат қилиб туради.

Давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Трампнинг Қуддус бўйича қарорларини бекор қилмаслигини, шунингдек, мустақил Фаластин давлатини яратиш учун кўпроқ иш қилишини таъкидлади.