Туркия Соҳил хавфсизлик бошқармаси ходимлари юнон катерига ичида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқни турк ҳудудий сувларига жўнатишнинг олдини олди. 2 апрел куни содир бўлган воқеа учувчисиз учиш аппарати ёрдамида суратга олинган.
Дрон ёрдамида олинган видеокадрларда Греция соҳилбўйи қўриқчилари вакиллари ноқонуний муҳожирларга ғайриинсоний муносабатда бўлгани ва аксинча, Туркия Соҳил хавфсизлик бошқармаси ходимлари уларга ёрдам қўлини чўзганлиги кўринади.
Греция соҳилбўйи қўриқчиларига тегишли бўлган LS-70 катери ичида 20-25 киши, жумладан, болалар бўлган муҳожирлар қайиғига яқинлашиб, хавфли маневрлар билан уни Туркия ҳудудий сувлари томон ҳайдашга уринди.
Туркия Соҳил хавфсизлик назорати катери яқинлашиши билан юнон ҳарбийлари чекина бошлади.