loader
Foto

Франция Сенати буркини ва ҳижобни тақиқлаш учун овоз берди

Бу қоидаларни ёқлаб овоз берган француз сенаторлари бундай қонун вояга етмаганларга "аниқ диний белгиларни тақиқлайди, деб ҳисоблайдилар. Қонунни ҳимоя қилиб чиққан ўнг қанот сенатори Бруно Ретайло ҳижоб ва буркини “sexist”, “аёллар итоаткорлиги маркери” ва “сепаратизм байроғи” деб атади.

Бироқ бу овоз бериш ҳижоб ва буркини Франция муслималари учун дарҳол тақиқ остига тушишини англатмайди. Бунинг учун қонун лойиҳаси Миллий мажлис томонидан тасдиқланиши керак.

Amnesty International Europe қонун лойиҳасини қоралади ва у француз халқининг, жумладан, муслималарнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарба беришини айтди.