2030 йил биринчи Рамазон ойи январда бошланади, иккинчи сафар эса шу йилнинг декабрига тўғри келади. Бу ҳолат шу билан асосланадики, исломий ой тақвими бир йилда 354 кун бўлишини назарда тутади, шунинг учун ҳар йили григориан тақвими билан ислом тақвими саналари ўртача 11 кун орқага сурилади.
Шундай қилиб, 2022 йил Рамазон ойи тахминан 2 апрелда бошланади, 2030 йилга келиб эса январгча сурилади. Тегишлича, кейинги муқаддас ой шу 2030 йилнинг ўзига тўғри келади ва декабрнинг охирида бошланади, деб хабар қилади Birmingham Mail.