loader
Foto

Исмоилоғачилар оқими Россиянинг мусулмонларини тафриқага солмоқчи

«Ҳозирда Айнутдинни [муфтиятни] таъсисчилар қаторидан чиқариш бўйича турли вариантлар кўриб чиқиляпти», - хабар қилади агентлик суҳбатдоши.

У Булғор ислом акадмеияси таъсисчилар таркибига ҳам ўзгариш киритилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Таъкидлаш жоизки, РИИ таъсисчилари ТР МДИ (исмоилоғачи муфтий Камил хазрат Самигуллин), СМР ва Ш. Маржоний номидаги тарих институти киради. ҚИИ таъсисчилари – ТР МДИ ва СМР.  БИА таъсисчилари ТР МДИ, Россия мусулмонлари марказий диний идораси (Бош муфтий Талғат Таджуддин) ва РФ МДИ ҳисобланади.

Ўтган ҳафта Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси ва Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равил Аинутдин Татаристон Президенти Рустам Миннихоновга мактуб йўллади. Унда муфтий Татаристон Республикаси МДИ раиси исмоилоғачи оқимининг аъзоси Камил ҳазрат Самигуллинни танқид қилди. Жумладан, у 2019 йилда Қуръон тафсирини нашр қилиш давомида иддао қилинган "ақидавий хатолар" ҳақида хабар берган. Мактуб муаллифининг фикрига кўра, Комил ҳазрат хорижий секталардан бирининг ғояларини татар тилида сўзлашувчи мўминлар орасида тарқатмоқчи.

Айтишларича, Булғор ислом академияси таъсисчилари таркибида ҳам ўзгаришлар киритиб, РФ МДИ ўрнига БИА таъсисчилари таркибига Россия мусулмонлар диний кенгаши (раиси Албир Крганов) ёки Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштиручи марказини (раиси Исмоил Бердиев) киритишмоқчи.

Исмоилоғачилар оқими Россия мусулмонлари ўртасида тафриқани кучайтириш йўлига ўтди.