loader
Foto

Муслима аёллар ҳокимиятдан ҳижобларини ечтирмасликни сўрашди

Сенат «вояга етмаганларга жамоат жойларида ҳар қандай кўзга ташланадиган диний белгилар ва кийим, шунингдек, эркаклар олдида аёлларнинг тўлақонли эмаслиги рамзи бўлган кийимларни тақиқлайдиган» тузатишни тасдиқлаганидан кейин аёллар ижтимоий тармоқларда #Менинг ҳижобимдан қўлингни торт акциясини бошладилар."Французлардан ташқари, кампанияга тез орада бутун дунё бўйлаб Франция президенти Макрон ҳукуматининг ҳаракатларини қоралаган киберспорт фаоллари қўшилди. Қонун Франциянинг бутун мусулмон аҳолисини тўғридан-тўғри камситгани учун жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди.

«Францияда жинсий муносабатларга 15 ёшдан рухсат этилади. Ҳижоб учун эса 18 ёшдан. Бу ҳақида ўйлаб кўринг. Бу ҳижобга қарши қонун эмас. Бу Исломга қарши қонун. #HandsOffMyhijab», - деб ёзди Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири.

Айни пайтда Францияда вояга етмаган мусулмон қизлар учун ҳижоб тақиқланиши аниқ эмас.  Бунинг учун қонун лойиҳаси Миллий мажлис томонидан тасдиқланиши керак.