loader
Foto

COVID-19 дан вафот этганлар 3 миллиондан ошди

Ушбу кўрсаткич жаҳон бўйлаб эмлаш дастурлари йўлга қўйилаётган ва Бразилия, Ҳиндистон, Франция каби давлатларда касаллик яна копаяётган бир пайтда қайд этилмоқда.

Ваксинанинг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Ҳиндистонда сўнгги 24 соат ичида 230 минг одамда коронавирус аниқланган.

АҚШда ҳар куни миллионлаб одам эмланяпти, бироқ бу давлат ОВИД-19 ни юқтирганлар сони бўйича ҳамон етакчи – 31,5 миллион. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,5 миллион) ва учинчида Бразилия (13,8 миллион).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, кейинги икки ойда коронавирусга чалиниш суръати глобал миқёсда икки баравар ошган. Бу ҳақда Amerika Ovozi хабар қилди.