Хабарга кўра, зенит ракеталари билан қуролланган битта эсминец Type 45 ва қайиқларга қарши фрегат Type 23 Ўртеер денгизидаги Буюк Британия авиаташувчилар гуруҳини тарк этади ва Босфор орқали Қора денгизга йўл олади.
Хабарда айтилишича, кўринмас-қирувчилар RAF F-35B Lightning ва сув ости кемаларини овловчи Merlin вертолетлари мақсадли гурухнинг бош кемаси, HMS Queen Elizabeth авиаташувчисида Қора денгиздаги ҳарбий кемаларни қўллаб-қувватлаш учун хизматда бўлади.
Москва ва Киев ўртасидаги кескинлик Россия қўшинларини чегара бўйлаб жойлаштириш кенгайтирилиши ва Украина шарқида армия ва россияпараст айирмачилар ўртасида тўқнашувлар шароитида кучаймоқда.
Вазирлик вакилининг газетага айтишича, Буюк Британия ҳукумати вазиятни кузатиш учун Украина билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда ва Россияни деэскалацияга чақиришда давом этмоқда.
«Буюк Британия ва бизнинг халқаро иттифоқчиларимиз Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасида аҳдлари қатъийдир», – иқтибос келтиради нашр матбуот котибининг сўзларидан.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги расмийлари ҳали изоҳ беришмади.
Ўтган ҳафтадаги фаол муҳокама қилинган мавзулардан бири Қора денгизга Американинг яна иккита қўшимча эсминецини жўнатиш бўлиб, бу кескинлик даражасини бироз камайтириш мақсадида америкаликлар томонидан қолдирилди. Шунга қарамай, тарих Америка денгиз флотининг тўла қудратини яққол кўрсатиб берди.
Кўп йиллар давомида, рус тарғиботчилари учун севимли мавзу бўлган воқеада Америка эсминеци Қора денгизда деярли тўғридан-тўғри кеманинг тепасида учишни бошлаган Су-24 билан "қўрқитилган". Буларнинг барчаси "краснуха","сивуха" ёки шунга ўхшаш баъзи махфий РЕБ мисли кўрилмаган қудрати сифатида тақдим этилган.
Мана энди шундай вазият юзага келдики, Қора денгизда ҳозир АҚШнинг битта крейсери ва битта эсминеци сузиб юрибди – яъни қанотлари остидаги “сивуха” билан Су-24 “мўъжиза”-самолети учун ҳеч қандай хавф йўқ. Хўп, майли, иккита эсминец кириб қолибди, нима энди? Яна битта ўхшаши йўқ РЕБ бўлган Су-24 ва америкаликлар тор-мор килинади. Лекин шунга қарамай, Москва ваҳимага тушди ва фақат америкаликлар хушмуомалалик билан кампанияни бекор қилишганда, Кремл қизил тугмаларни қўйиб юборди.
Аммо тинчлик узоқ давом этмади ва энди Қора денгизга Кремл учун янада ёмонроқ бўлган эсминец, яъни фақат самолётларга қарши курашиш учун ишлаб чиқилган сўнгги 45 турдаги 45 эскадра миноносеци киритилмоқда:
Битта шундай кема бутун Қрим авиацияси парвозини йўққа чиқариши мумкин
Бунда ҳақиқий зарба берувчии кучлар, яъни британ АУГ (ва ИККИТА америка флоти) яқин жойда, Босфор ортида жойлашган. Албатта, Қора денгизда яна бошқа кемалар ҳам бор ва уларга қарши Россия нақда 20 та баркас жалб қилган:
Кўринишда, бу гўёки қўрқинчлидай, лекин аслида гап Каспий денгизидан келтирилган ушбу турдаги "кемалар" ҳақида боради.
Украина учун бу кемачалар маълум бир хавф туғдиради, чунки улардан минтақавий урушларда, хусусан, қирғоққа десант тушириш учун фойдаланиш мумкин. Аммо бу шармандаликни XXI асрда флот деб бўлмайди – Туркия Қора денгиздаги Россия Федерациясининг бутун флотидан кўра кўпроқ эсминецларга эга. Москвадаги адмираллар буни тушуна олмайди, шу сабабли РФнинг инглиз эсминеци билан боғлиқ муаммони тарғиботчилар ва дипломатлар ҳал қилишларига тўғри келади, яъни улар баланд овозда қичқиришади, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.