Ҳозирги пайтда маҳкама пандемия туфайли янги чекловлар жорий қилишни кўриб чиқмоқда, бу ҳақида 26 апель куни эпидемияга қарши кураш бўйича республика штаби мажлисида маълум бўлди. Режалаштирилган чора-тадбирлар орасида мобил тиббий бригадалар сонини 20 дан 25 гача ошириш, кўпроқ тиббий тезёрдам машиналари жалб қилиш ва келаси ҳафтаданоқ қўшимча стационарлар очишни айтиб ўтиш мумкин.
Бундан ташкари, маҳкамада театр ва кинотеатрларда томошабинларга 50%гача жой ажратиш, шунингдек, турли, жумладан, диний характердаги оммавий тадбирларни чеклаш зарурлиги ҳақида маълу қилинди.
«Эпидемиологик вазият охирги ҳафтада жиддий ўзгарди. Биз кунига 400 та касал қайд қилинишига жуда яқинлашдик. Мамлакатда янги вирус штаммлари қайд этилган», – деди душанба куни Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Артем Новиков. У мамлакатда энг юқори касалланиш кўрсаткичи Бишкекда қайд этилаётганини маълум қилди.