loader
Foto

Хитойлаштириш сиёсати мусулмон озчиликларининг ўзлигини йўқ қилишга қаратилган

Пекин этник озчиликларнинг маданий ва диний ўзлигини, шунингдек, демократик эркинликларни йўқ қилиш мақсадида унинг назорати остида бўлган аҳолини хитойлаштириш сиёсатини кенгайтирмоқда.

Шарқий Туркистонда мусулмонларга қарши шафқатсиз муомаласи билан Хитой режими «инсонийликка қарши жиноятлар» содир этмоқда. Бу ҳақида шу ҳафта эълон қилинган Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилди.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Пекиннинг уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлари вакилларига нисбатан шафқатсиз муомаласи йигирма йилдан ортиқ вақтдан бери давом этяпти, лекин 2013 йил Си Цзиньпин даврдан бошлаб янада кучайди.

«Хитой ҳукумати туркий мусулмонларга нисбатан инсонийликка қарши жиноятлар содир этган ва содир этишда давом этмоқда», - дейилди ҳисоботда.

Миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа туркий мусулмонлар 400 га яқин жойда, жумладан, «сиёсий маориф» лагерлари, тергов изоляторлари ва қамоқларда сақланмоқда. Миллионлаб бошқалари эса қаттиқ назорат ва кузатув остида яшаяпти.

«Хитой ҳукуматининг лагерлар ташкил қилишдан мақсади туркий мусулмонлар маданияти ва тарихини йўқ қилиш ҳисобланади», - дейди ҳисобот муаллифлари, уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва Шарқий Туркистондаги бошқа гуруҳларни назарда тутар экан.

Уларнинг сўзларига кўра, Шарқий Туркистон – Хитойдаги ахолининг катта қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган ягона минтақа. Турли баҳоналардан фойдаланиб, Хитой ҳукумати минтақадаги масжидлар ва мусулмонлар муқаддас бўлган бошқа жойларнинг учдан икки қисмини вайрон килди.

HRW ҳисоботида айтилишича, Пекин сиёсати 1998 йилги Халқаро жиноий ишлар бўйича суд Рим статутини бузади, унга кўра фуқаро аҳолисига нисбатан кенг миқёсли ёки систематик ҳужумлар жиноят ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Хитой ҳукуматини мусулмонларни қонунга хилоф равишда қамоққа олиш, қийноққа солиш ва ўлдиришда ҳамда уларга нисбатан мажбурий меҳнат ва жинсий зўравонлик сиёсатини қасддан қабул қилганликда айблайди.\

Хитойча пиар

Дастлаб Шарқий Туркистонда ҳибсда сақлаш марказлари мавжудлигини инкор этгач, Пекин кейинчалик уларни терроризмни бартараф этиш ва бандлик имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган «қайта тарбиялаш» лагерлари деб атаб, уларни оқлай бошлади.

Лекин шунга қарамай, мустақил тадқиқотлар ва собиқ маҳбуслар билан интервьюлар жисмоний ва руҳий қийноқлар, «мияларни ювиш», тизимли зўрлаш, жинсий зўравонлик ва бошқа даҳшатлардан далолат беради.

Мустақил тадқиқотчилар Хитой режими бир қатор мусулмон аёлларни мажбуран стерилизация қилгани, шунингдек, туғиш учун квотадан ошганда ҳомиладорликни тўхтатишга мажбур қилганликларини аниқладилар.

Бироқ сўнгги бир неча йилда Шарқий Туркистонда туғилиш кўрсаткичларининг кескин пасайиши Пекин томонидан терроризмга қарши курашда муваффақият сифатида олқишланмоқда.

«Шарқий Туркистонда [мусулмон] аёллар гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик туфайли янада ишончли ва мустақил бўлдилар, эндиликда улар – бола туғадиган машиналар эмас», - дейилади Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси хабарида. Хабар Твиттерда 7 январда пайдо бўлди. Ўша ердаШарқий Туркистон тараққиёт тадқиқот маркази томонидан эълон қилинмаган тадқиқотга ҳам ҳавола бор.

Феврал ойида бўлиб ўтган БМТ йиғилишида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Хитойнинг Шарқий Туркистонда этник озчиликлар вакилларига нисбатан муомалани мамлакатда инсон ҳуқуқлари тараққиётининг "ёрқин намунаси" деб атади.

Шарқий Туркистонда Уйғур мусулмонларига нисбатан режимнинг танқид қилиниши кучайиб бораётганига жавобан ҳукумат янги тарғибот тўлқинини юзага чиқарди.

Навбатдаги қадам давлат томонидан яратилган «Қўшиқлар қанотлари» мюзикли бўлди. У Шарқий Туркистонда халқлар дўстлиги тинч ва осойишта ҳаёти тасвирини намойиш этади – «қайта тарбиялаш» лагерлари ва оммавий назорат мавжуд, ислом ҳақида эса ҳеч қандай эсга олинмаган реал воқелик алоатларидан маҳрумлик хос бўлган манзарани тасвирлайди.

«Пекин ташқи дунёга "касбий ўқитиш" ва "дерадикализация" ҳақида гапирмоқда, аммо бу риторика реал воқеликда биз инсонийликка қарши жиноятлар гувоҳи бўлаётганимизни яшира олмайди», - дейди HRW Хитой бўйича директори Софи Ричардсон.

Миллатчилик ва исламофобия асосида ҳаракат қиладиган Хитой ҳукумати этник озчиликларни хитойлаштиришга тобора кўпроқ талаб қилиб туриб олмоқда, дейилади душанба куни (19 апрель) эълон қилинган HRW ва Стендфорд ҳуқуқ мактабининг инсон ҳуқуқлари ва низоларни ҳал қилиш Клиникаси ҳисоботида.