loader
Foto

Россия Ўзбекистонни ОДКБ тадбирларига таклиф қилмоқчи

"Вазир ташкилотнинг ишчи органлари орқали бунинг учун зарур бўлган қонунчилик базасини шакллантиришни бошлашни таклиф қилди", - деди Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин.

Шойгунинг сўзларига кўра, Россия мамлакат Қуролли Кучларининг ҳар йили ўтказиладиган стратегик машқларига бошқа давлатлардан, биринчи навбатда, КХШТ, ШҲТ ва МДҲдан бўлинмалар ва кузатувчиларни жалб қилиш амалиётини давом эттиради.

Масалан, бу йил “Ғарб” стратегик ҳарбий машқлари ўтказилади.

ШҲТ билан хавфсизлик соҳасида қўшма ишларни кучайтириш ҳам муҳим, деди Фомин.

"Ижобий тажриба, деди Россия мудофаа вазири йиғилишда, аллақачон мавжуд - бу ўтган йил сентябр ойида бўлиб ўтган КХШТ, МДҲ ва ШҲТ форматидаги Мудофаа вазирларининг қўшма йиғилиши", - деб қўшимча қилди Мудофаа вазири ўринбосари.

Шойгу бу йўналишларни амалга ошириш "КХШТ ҳудудида тинчлик ва барқарорликни сақлашга" хизмат қилишига ишонч билдирди.

"Июн ойида Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференциясини ўтказамиз. Россия мудофаа вазири бу халқаро платформада жамоавий хавфсизликни таъминлашга ёндашувларимизнинг умумийлигини намойиш қилишни таклиф қилди", - дея хулоса қилди Фомин.

Унинг таъкидлашича, КХШТ бўйича ҳамкасбларга "ташкилотнинг ҳарбий қисмини ривожлантиришга" эътибор қаратиш тавсия қилинди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР