Лавҳаларда илгари Аллоҳга ибодат қилиш учун фойдаланилган жойда хитойликлар чой ичиб ўтиргани ва меҳмонхона меҳмонлари олдида бевосита намозгоҳда рақс тушаёган раққосалар кўринади, дея хабар бермоқда IslamNews сайти RFA га таянган ҳолда.
“Бу Ғулжадаги ўзбек масжиди. Ичкаридаги архитектурага қарадим ва дарҳол тушундим”,-дейди ҳозир Қўшма Штатларда яшовчи Шинжондаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерининг собиқ маҳбуси Зумрат Давут.
RFA томонидан ўтказилган текширув масжид 2019 йилда хитойлик бизнесменга ижарага берилганини ва уни байрамлар учун зал билан меҳмонхона сифатида қайта жиҳозланганини тасдиқлади.