Зўравонлик ишғол қилинган Шарқий Қуддус душанба кунига режалаштирилган шаҳар орқали яҳудий миллатчилар маршига тайёрланаётган бир пайтда рўй берди. Қуддус куни байроғи устида ҳар йилги куни марш 1967 йил Шарқий Қуддус ишғол қилинган ва кейин Исроил томонидан аннексия қилинган (халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган ҳаракат) кунни нишонлайди.
Фаластин Қизил ярим ой жамияти маълумотларига кўра, яҳудийлар рейди оқибатида камида 305 киши яраланган.
228 киши босиб олинган Шарқий Қуддусдаги учта касалхонага ўтказилди, етти кишининг аҳволи оғир.
Душанба куни эрталаб Қуддусда рўй берган ҳужум Исроил хавфсизлик кучлари ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳалласидан оилаларни кўчирилишига қарши норозилик билдирган фаластинликлар ва ал-Ақсо масжидидаги диндорларга ҳужумлардан кейин, бир неча кун давом этган зўрвонликдан сўнг содир бўлди.
Twitter да пайдо бўлган видеодан кўриниб турибдики, масжид ҳудудида фаластинликларга қарши яҳудийлар ёруғлик-шовқин гранаталари ва кўз ёши оқизадиган газни қўллаган.
Араб тилидаги New Arab ресурсининг хабар қилишича, Исроил кучлари журналистлар ва Фаластин Қизил ярим ой жамияти ходимларнинг масжидга киришига йўл қўймаяпти.
Улар шунингдек, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ниятида масжидни тарк этмоқчи бўлган айрим ярадорларни ҳам қўлга олишган.
Фаластин Қизил ярим ой жамияти вакили Маамун ал-Аббосий шундай деди: "Ал-Ақсо масжидида ҳали эвакуация қилинмаган ярадорлар бор, ярадорлар сони жуда кўп. Ярадорларга етиб боролмаслигимиз жуда хавфли ҳолат".
Душанба куни эрталаб масжид ичида қолган фаластинликлар Исроил кучлари уларни ичкарига қамаб қўйганини айтиб, ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Масжид минораларидан фаластинликлар бу жойни ҳимоя қилиш ва ичкарида қолганларга ёрдам бериш ҳақида чақириқлар эшитилган.
Ўтган жума 90 мингга яқин фаластинликлар исломда муқаддаслик бўйича учинчи ўринда турадиган ал-Ақсо масжидида муқаддас Рамазон ойининг Лайлатулқадр кечасини кутиш учун тўпланганди.
Исроилликларнинг тунда уюштирган ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ фаластинлик яраланди, яна ўнлаб кишилар ўтган дам олиш кунлари хавфсизлик кучларининг ҳужумлари оқибатида ярадор бўлди.
30 мингга яқин киши ҳамон масжид ҳудудида қолмоқда, улар Исроил томонидан Рамазон ойи давомида бир неча бор уюштирилган провокацияларга қарши туришибди.
Яҳудий кўчкиндиларининг мусулмон маҳаллалари орқали юриш истаги туфайли ҳафта бошидан вазият янада кескинлашиши кутилмоқда. Бироқ Исроил полицияси ал-Ақсо томон юришни тақиқлашга фаҳми етди.
Исроилликларнинг Рамазон ойида Фаластин мусулмонларини очиқдан-очиқ провокация қилишдан тортинмасликлари уларнинг оқибатларидан қўрқмасликларини кўрсатади. Мутлақо. Халқаро миқёсда улар яхши иш олиб бормоқда - Жо Байден маъмурияти оқ уйнинг собиқ эгалари каби кучли бўлмаса-да, Исроилга дўстона муносабатда бўлиб қолмоқда. Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган бир қатор араб давлатлари эса бу мавзуда ҳам аниқ бир гап айта олмайди. Мана шундай кунларда яшаяпмиз.