loader
Foto

Фаластин олов ичра: 14-май хроникаси

Душанба куни жанговар ҳаракатлар бошлангандан бери камида 119 нафар фаластинлик, жумладан 31 та бола ҳалок бўлди, 830 киши яраланди. Юзлаб фаластинлик оилалар Исроил артиллерия оловидан қочиш учун Ғазо сектори шимолидаги БМТ мактабларида бошпана топиб, маҳаллий аҳоли секторнинг "энг шафқатсиз" кечасини бошидан кечиргани ҳақида хабар бермоқда.

Барча жанговар ҳаракатларни зудлик билан тугатиш ҳақида халқаро, жумладан, Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерришнинг даъватларига қарамай, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху "Исроил давлатида тинчлик тиклаш учун зарурати юзсидан" ҳужум давом этишини ваъда қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқамаси (УКГВ) маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги 200 дан ортиқ турар-жой пункти вайрон бўлган ёки Исроил ҳаво ҳужумларидан қаттиқ зарар кўрган ва 24 та мактабга зиён етказилган.

Агентликнинг маълум қилишича, бу эскалация сув билан таъминлаш, санитария, соғлиқни сақлаш ва COVID-19 га жавоб бериш бўйича чора-тадбирларга таъсир қилган.

Таъкидланишича, Шимолий Ғазодаги денгиз суви чучуклаштириш заводи ҳали ҳам ишламяпти, бу эса тахминан 250 минг кишини ичимлик суви билан таъминлашга салбий таъсир этади. УКГВ субъектларига кўра, Хан-Юнис ва Ғазо шаҳридан яна 230 минг киши электр таъминотидаги узилишлар ва тармоқ зарар кўрганлиги учун водопровод сувидан фойдаланиш имкониятлари чекланган.

Шу билан бирга Исроил армияси Ғазода ер усти операциясини бошлагани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Ярим кечадан сўнг армия оммавий ахборот воситаларига қўшинлар Ғазо секторида бўлгани ҳақида хабар юборди. Унда: "Исроил самолётлари ва ер усти қўшинлари Ғазо секторида ҳужум қилмоқда", - дейилган ва бу AFPга армиянинг расмий вакили томонидан тасдиқланган. Жума куни эрталаб Исроилликлар бу тартибсизлик "ички алоқа билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келгани" ни маълум қилишди.

Хамас Жума куни эрталаб Ашкелон шаҳрига зарба бериб, Исроилга яна бир бор ракеталар зарбаси берди.

Камида олти нафар исроиллик ва бир ҳинд фуқароси ҳам ҳалок бўлди.

Айни пайтда Исроил кўчкиндилари ва Фаластин фуқаролари ўртасида Ғарбий соҳилда ҳамда Исроилнинг ўзида зўравонликлар авж олмоқда. Можаронинг яна бир потенциал авж олишида Жанубий Ливандан Исроил томон камида уч ракета отилган. Исроил армиясининг айтишича, ракеталар денгизга тушган.

Ливан қуролли кучлари ва хавфсизлик хизматларидаги манбаларнинг айтишича, ракеталар Рашидие фаластинлик қочқинлар лагери яқинидан учирилган.

«Ҳизбуллоҳ»га яқин манбанинг айтишича, ливанлик шиа гуруҳининг бу воқеага алоқаси йўқ.

DPA ахборот агентлигига Миср хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, Исроил расмийлари билан сулҳ музокараларига воситачилик қилиш учун учрашган Миср делегацияси ҳеч қандай ижобий натижаларга эришмаган.

Манбанинг қўшимча қилишича, Исроил Ғазо секторидаги кучлар билан сулҳ тузиш, ҳатто вақтинчалик келишувга эришиш учун ҳар қандай воситачилик ташаббусларини рад этган.