Бироқ, бугунги кунда биз 2021 йилнинг май ойида бошланган аниқ урушга дуч келдик. Бу бахсдаги масалалар бўйича уруш бошланмади, чунки бу масалалар баҳси ўн йиллардан бери бор, уруш эса бир неча йилдан бери бўлмаётган эди. Уруш маълум бир вақтда ва муайян шароитларда, яъни шу йил март ойида бўлиб ўтган сайловлардан сўнг, ва РААМ араб партияси кўмагида Исроил мухолифати Бенямин Нетаняхунинг безор қилиб юборган бошқаруви ўрнига келиши лозим бўлган янги коалиция ҳукумати шаклланишидан деярли бир неча кун олдин бошланди.
Шу билан ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборган қатор воқеалар рўй берди: Шайх Жароҳдаги арабларга тегишли уйларнинг олиб қўйилиши ва уларни яҳудий кўчкиндиларига, яъни Нетаняхунинг сайловчиларига олиб бериш; Нетаняху тарафдорларининг ал-Ақсога қарши юриши ва бу ўз ўрнида фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлиши, уларнинг полиция томонидан қувилиши, жумладан, ал-Ақсога бостириб кирилиши ва ундаги ёнғин; ХАМАСнинг у ердан Исроил кучлари олиб чиқилсин деган талаби ва у рад қилингандан кейин Исроилнинг ўққа тутилиши ва бунга жавобан Фаластиннинг ўққа тутилиши; Исроилда араб-яҳудий тўқнашувлари. Натижада Нетаняхуни ағдариши мумкин бўлган мухолифат коалицияси парчаланди, чунки яҳудий партиялари энди араблар билан келиша олмайди ва аксинча, ҳокимиятда қолишга ҳеч қандай имконияти қолмаган партия яна бир бор ҳокимият тепасида қолади.
Бундай яққол вазиятда ҳам Путинга рақиб бўлган кўп "Исроил ҳимоячилари" унинг ҳаракатлари билан унинг яқин дўсти Нетаняху ҳаракатлари ўртасида тўғридан-тўғри ўхшликларни кўрмаётгани ҳайратланарли. Москвада ҳокимият тепасига келишга сабаб бўлган уйларнинг портлатилиши ҳақида гапираётган одамларнинг ўзи бугун Исроилда ҳам худди шундай сценарий амалга оширилаётганини кўрмаяпти.
Албатта, гап ўзилари ҳақида кетганда «бу бошқа нарса» эканлиги ҳақидаги режимни ёқиб олиш мумкин. Биз русийзабон либерал жамоатчилик учун нима нарсалар ўзиники ва жонажон эканлигига кўникиб қолганмиз, лекин жаноб Исроил ватанпарварлари, нима учун сиз масофадан бўлса-да, севимли Ватанингизга "Рязан шакари" сценарийси ва умрбод "миллий раҳбар" тилайсиз? Сиз Россияда бу иш қилинганида – унга ачинмагансиз, лекин ўзингизникига, аччиқ тажрибалар бўла туриб, наҳотки ачинмайсиз?
Соғлом фикрловчи исроилликлар бугунги кунда коррупцияга ботган, ўз иттифоқчиларини йўқотган ва ҳокимият тепасида қолишга ҳеч қандай имконияти қолмаган бир аблаҳнинг қонли фожиа уюштириш эвазига ҳокимиятда қолиш мумкинлигидан ғазабда. Улар бу ишлар худди шу мақсадни кўзлаган, яъни жорий ҳолатни шундай қолдиришга ҳамда ташаббусни илиб кетиши мумкин бўлган араблар ичидан чиқаётган янги кучларни йўқ қилмоқчи бўлган ФАТХ ва ХАМАС билан тил бириктирган ҳолда амалга оширилаётганига ишончлари комил.
Бироқ, икки халқнинг мавжуд сиёсий етакчилари мотивларидаги ўхшашликлар ҳақиқатан ҳам кўзга ташланса-да, уларнинг позицияси тубдан фарқ қилади.
- Яҳудий халқидан фарқли ўлароқ, Фаластин халқи бугун халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган ўз давлатига эга бўлиш ҳуқуқидан;
- Фаластинники деб эътироф этилган бўлсада амалда Қуддуси шарифни фақат Исроилнинг пойтахти, деб тан олиш кампаниялари билан инкор қилинган Шарқий Қуддус шаклидаги ўз пойтахтига эга бўлиш ҳуқуқидан;
- улар ҳозир яшаётган, аммо бу ерларга яҳудий аҳоли пунктларини қуриб ташлаши халқаро ҳамжамият тамонидан қораланган бўлишига қарамай, турли баҳоналар билан кетма-кет тортиб олинадиган ерларга эгалик ҳуқуқидан (Исроил ташкил топган вақтда ва етти йиллик урушдан кейин маҳрум бўлган ҳудудлар ҳақида айтмай қўя қоламиз);
- босқинчилик йўли билан блокланган анклавларга айлантирилган ўз ҳудудлари ўртасида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан; ундан мусодара қилинган ва шу босқинчилик йўли билан ушлаб турилган сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш каби ҳуқуқларидан маҳрум этилган.
Бундай ҳолатда ҳар қандай миллат қолган ўз ерлари ва шаъни учун энг камида янги тажовузларга қаршилик қилади. Нега буларни қўллайсиз, нега бу тажовузларни оқлайсиз, деган савол туғилади. Ахир аксар исроилликларга араблардан босиб олинаётган янги ерлар керак эмас. Бу Россияда бўлгани каби ДНР/ЛНР тарафдорлари каби фанатикларнинг иши-ку! Сизлар уларнинг устиларидан куласизлар-ку. Нормал исроилликлар муттаҳам ва ўғрини ҳукуматдан ағдариб ташлашни исташади, сиз Россиядан шуни талаб қилганингиз каби ҳукумат тинч йўллар билан алмашиб туриши керак. Исроиллик араблар бу ишда мухолифларни қўллаб-қувватлашга тайёр эди, фаластинликлар эса, бу ишга халақит қилмаётган эди. Аммо, иғво ва фитна фасодлар билан Фаластинга ўт қўйилди. Ҳа, айнан “яҳудий ерларини жамлаш”, “яҳудийлар дунёси”, ва “исроил ҳимояси”, яъни Россияда сиз танқид қилаётган нарсаларнинг айни ўзини амалга ошириш учун қонли фожиа уюштирилди.
Бу ноисофликларни, бу зулмни қандай қилиб қўллаб-қувватлаяпсиз? Қандай қилиб уқувсиз ва мунофиқ бўлиш мумкин? Бу икки хил стандарларга қандай қилиб рози бўлиш мумкин. Ахир, бу Россияни бир вақтнинг ўзида Путиндан озод қилишга ва Исроилдаги ҳамкасбининг ифлос ишлари ва қонли иғволарини оқлашга уринаётганларнинг ахлоқий эмас, балки руҳий заифлигидан далолат бермайдими?