loader
Foto

Бутун дунё Фаластин халқини қўллаб-қувватламоқда

Исроилни қораловчи антисемитик шиорлар ва намойишлар 13 май куни Германиянинг бир нечта шаҳрида қайд этилди, ҳафта охирида 20 дан ортиқ одам Бонн ва Мюнстер шаҳарларидаги синагогаларга тош отганлиги ва Исроил байроқларини ёқиб юборгани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда «The Algemeiner».

Шимолий порт шаҳар саналган Бремен шаҳрида 1500 дан кўпроқ намойишчи, асосан мусулмонлар 13 май куни тушдан кейин ўрта асрарда қурилган собор ёнида тўпланди. Оломон Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларига қарши шиорларни айтиб, "Аллоҳу Акбар" деб даъват қилди. Бремен полицияси намойишчилар сонини кўриб ҳайрон қолди, чунки COVID-19 пандемияси туфайли жорий этилган жамоат йиғинлари чекловларига мувофиқ, митинг ташкилотчилари унда атиги 300 киши иштирок этишини маълум қилганди. Маннхеймдаги ибодатхона деразаларини тош отиб синдиришди. Яҳудийлар давлати билан бирдамлик рамзи сифатида осиб қўйилган Исроил байроқларига ҳам ҳужум қилинди; Золинген шаҳрида ратуша ёнида Исроил байроғига ўт қўйилди, Берлинда эса ҳукмрон ХДС сиёсий партия офисларида ташқарида ҳилпираб турган Исроил байроғи пастга улоқтирилди.

Фаластин ва Туркия байроқларини кўтариб олган ўнлаб намойишчилар синагога (яҳудийлар ибодатхонаси) ёнида тўпланиб, «Scheiß Jude! Scheiß Jude! Scheiß Jude!» («Ифлос жуҳудлар!») деб қичқира бошлади. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ва Германия яҳудийлар марказий кенгаши томонидан эълон қилинган видеода 200 кишидан иборат оломон антисемитик шиорларни бақириб, Туркия, Фаластин ва Жазоир байроқларини кўтариб олган ҳолда полиция билан урушаётгани кўриниб турибдики.

Германиянинг бошқа шаҳарларида бўлгани каби, Ганноверда ҳам норозилик намойишлари вақтида Туркия ва Фаластин байроқлари кўринарли жойларга илиб қўйилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР