Бу ҳақида Россия Федерацияси Президенти архивининг расмий ахборотномаси "Родина" тарихий журналининг 1996 йил 7-8-сонларида чоп этилган.
Унда келтирилган далиллар европалик яҳудийларни қириб ташлашга қарор қилинган Ванзей конференцияси (1942 йил январ) қарорлари каби тарихий аҳамиятга эга.
Аммо Германия асосан ўз режаларини амалга оширишга муваффақ бўлса, Совет Иттифоқи сўнгги пайтда режасидан воз кечишга мажбур бўлди. Келинг, бу қандай ва нима учун содир бўлди деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.
1968 йилнинг баҳорида "К-172" сувости кемаси Сурия қирғоқлари яқинида жанговар навбатчиликда эди. "Родина" журнали кема командири Шашков бажариши лозим бўлган вазифаларни қуйидагича тасвирлайди:
«Бу одам — 1 ранг капитани Николай Александрович Шашков — у ядровий қурол саналган саккизта П-6 қанотли ракетаси билан Исроилга шундай зарба бериши керак эдики, бунинг оқибатда камида саккизта Хиросима, ёки, Библиядаги таққослашдан фойдаланадиган бўлсак, Парвардигор томонидан олов ва тутунда ҳалок қилинган саккизта Гоморра олови авж олиши керак эди.
Бу воқеа 1968 йил, Нисон ойида Песах байрами олдидан бўлиб ўтиши керак эди». Ҳарбий-денгиз флоти собиқ қўмондони, флот адмирали Владимир Чернавин қўшимча қилади: " 1 ранг капитани Николай Шашков қўмондонликнинг ҳар қандай буйруғини амалга оширишига шубҳам йўқ эди..."
Шундан кейин жнговар навбатчилик ҳудудига чиқишдан олдин ўша пайтдаги Ҳарбий-денгиз флоти қўмондони, флот адмирали С.Горшковдан «Исроилга ядровий ракета билан зарба беришга тайёр туриш» ҳақида оғзаки буйруқ олган Шашков билан ошкора интервью келтирилади.
Шашков: «Албатта, америкаликлар ва исроилликлар бизга дўстона мамлакат саналган Сурия соҳилига десант туширишни бошлаган тақдирда» деб қўшимча қилади.
Ҳужумга якуний сигнал Москвадан берилиши керак эди. Уни ўтказиб юбормаслик учун сув ости кемаси ҳар икки соатда алоқага чиқиш учун перископ ишлатиш мумкин бўлган даражада кўтариларди. Лекин ҳеч қандай сигнал олмади. Капитан Шашков бошқарувидаги сув ости кемаси ҳақиқатда 1968 йил апрелида Сурия қирғоқлар яқинида бўлган.
Шундай қилиб, «К-172» сув ости кемаси жанговар позицияда бўлиб, унинг командири ядровий қурол тугмасини босишга тайёр эди. Унга нима халақит берди? Бу – нафақат тарихчилар, балки ҳар биримиз учун ҳам бекорчи савол эмас.
Саналарга мурожаат киламиз. «Бу воқеа, — деб кўрсатади «Родина» журналидаги материал муаллифи, — Исроилнинг йўқ қилиниши, — 1968 йил Нисан ойида Песах байрами арафасида рўй бериши керак эди».
Маълумки, америкаликлар ва исроилликлар Песах байрами арафасида қўшма десант тушириш одатига эга. Олдиндан тайинланган сана Кремлнинг катта стратегик операцияси режасининг бир қисми эканлигига шубҳа йўқ.
Журналист мавзуга жиддий ёндашди, ҳатто яҳудий тақвимига кўра ойнинг номини ҳам билиб олди. Бу ерда ҳаётининг асосий вазифасини бажаришга тайёргарлик кўриб, яҳудий тарихини ва яҳудийлик асосларини ўрганган Адолф Эйхманни ёдга олмаслик мумкин эмас.
Бироқ, масаланинг моҳиятига ўтамиз. Песах байрамининг биринчи куни 1968 йилда (яҳудийлар тақвими бўйича 5728 йил) доимгидек, Нисан ойининг 15-куни, яъни 13 апрелга тўғри келган.
Нисан ойи келди, лекин Сиёсий бюро 1 ранг капитани Шашковга буйруқ беришдан ҳам кўра муҳим ишлар билан банд эди.
Шашковнинг сўзларига кўра, сув ости кемаси АҚШнинг «Си Кинг» вертолетларига нишон бўлиши мумкин бўлсада, ҳар икки соатда перископ ишлатиш мумкин бўлган даражада кўтарилади, лекин Москвадан ҳеч қандай хабар келмайди.
«Атрофда одатий ҳаёт қайнарди, — хотирлайди капитан, — қуруқ юк ташийдиган кемалар, лайнерлар, балиқчилар ўтиб борарди. Денгиз нотинч, 3-4 балл эди. Биз перископ ишлатиш мумкин бўлган даражадан узоқлашмасдик. Бу сув ости кемаси учун энг қуйи чуқурликда бўлишдан ҳам хавфли, чунки кимнингдир форштевени остида қолиш мумкин».
Жасур капитан хавф-хатарни писанд қилмай, ўжарлик билан алоқага чиқиб, «бу одатий ҳаёт»ни узил-кесил йўқ қилиш учун «партия ва ҳукумат буйруғи»ни кутган бир пайтда Москвада нималарни ўйлашарди?
Шунга эътибор қаратиш лозимки, Олти кунлик урушдан (1967 йил июнь) бери 9 ойдан ортиқ вақт давомида ва 1968 йил мартигача советлар ташқи сиёсий тарғиботнинг асосий мавзуси дунёда тинчликка ва халқлар хавфсизлигига таҳдид солган Исроилнинг тажовузкор сиёсати бўлган.
Уруш ҳаракатлари аллақачон якунланган бўлса-да, Исроилга нисбатан кундалик таҳдид ва талаблар янада кескин янграрди (БМТ трибунасидан туриб Косигин айтган талаблардан бирини эсланг – у Исроилдан нафақат барча босиб олинган ҳудудлардан чекиниш, балки қўлга олинган Совет қурол ва ускуналарини қайтаришни ҳам талаб қилди).
Энди, капитан Шашковнинг сўзларидан кейин, бир томондан, Исроилга қарши ўсиб бораётган жазава ва бошқа томондан, Сурия қирғоқларидан яширинган сувости кемаси яҳудий давлатини йўқ қилиш бўйича ягона режанинг бир қисми бўлганлиги равшан. Москва кичик, жирканч Исроил унинг Яқин Шарқ мижозларини дарҳол эзиб ташлаганини ва Кремлнинг бу минтақадаги режаларини пучга чиқарганини қабул қила олмасди. Бу сафар Советлар маррани янги босқичга кўтариш ва Исроилни бутунлай йўқ қилишга қарор қилишди.
Бироқ ҳаммасини Чехословакия воқеалари чалкаштириб юборди. 1968 йил мартидан бошлаб, Чехия мавзуси Исроилни сиқиб чиқара бошлади, апрель ойида бу мамлакат инерция туфайлигина вақти-вақти билан совет ташвиқоти томонидан ёдга олинарди. Июн-июл ва август ойининг катта қисми Москванинг Прага воқеалари ноқулай ривожланишини тўхтатиш учун бефойда уринишларида ўтди.
Афсуски, Исроил умуман ёддан кўтарилганди...