loader
Foto

Эронда президент сайлови кампанияси бошланди

18 июнь сайлов арафасида конституцияга кўра, кетма-кет уч марта президентлик тақиқланган ҳозирги президент Ҳасан Руҳонийнинг ворисини танлаш учун номзодлар руйхатдан ўтказилади.

Шанба куни биринчи бўлиб ўз номзодини қўйган шахс бу - Лариджаний, узоқ вақтдан бери парламент спикери, ҳозирда оятуллоҳ Али Хаменеийнинг маслаҳатчиси, рўйхатга олишнинг сўнгги куни ички ишлар вазирлигида ўз номини тақдим этди.

Сўнгра 2017 йилги сайловда Руҳонийнинг асосий рақиби бўлган, суд тизими раҳбари в президентликка собиқ номзод Раисийнинг гали келди.

Сайлов пойгасида яна бир нечта номзод қатнашсада, «асосий тўқнашув жаноб Раисий билан жаноб Лариджаний ўртасида бўлиб ўтади» - деди AFP билан суҳбатда Теҳронлик журналист Масуд Бастаний.

«Уларнинг биринчиси ультраконсерватив фракция ва анъанавий консерваторлар бир қисмининг манфаатларини ифодалайди ... иккинчиси эса – анъанавий ва мўътадил консерваторлар, ислоҳотчиларнинг», деб қўшимча қилади у.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, сешанба куни сайловда иштирок этиш учун рўйхатга олиш бошлангандан бери 300 дан ортиқ номзод сайловда қатнашиш учун ариза берди.

Шанба куни рўйхатдан ўтганлар орасида Ислом инқилоби қўриқчилари собиқ қўмондони в Мақсадга мувофиқлик бўйича Кенгаш котиби генерал Муҳсин Резаий, Ядровий масалалар бўйича Эрон номидан музокаралар олиб борувчи собиқ ультраконсерватив ва Рухонийнинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий ҳам бор.

Барча номзодлар қўриқчилар кенгаши томонидан текширилади ва тасдиқланган номзодлар рўйхати 27 майда эълон қилинади, шундан кейин сайловолди кампанияси бошланади.

Айни пайтда Лариджаний рўйхатга олишдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Раисий ҳада ўтмишда ҳарбийлардан бўлган бошқа бир неча номзодга биринчи зарбани берди.

«Иқтисодиёт - гарнизон эмас ва аскарлар саф қадами ташлаб юрадиган майдон ҳам эмаски, у ерда бақириш ва буйруқлар билан бошқариш имкони бўлиши учун.

Унинг айтишича, президентлика бошқа номзодлар мамлакатдаги «асосий муаммони» санкциялардан зарар кўрган иқтисодиётни юксалтиришга қодир эмаслигини ҳис қилганлиги сабабли сайлов пойгасига қўшилган.

Лариджани Эронга унинг ядровий фаолиятини чеклаш эвазига санкциялардан озод қилишни таклиф этган 2015 йилги етакчи давлатлар билан ядровий битим тарафдори ҳисобланади.

Раиси Руҳоний ва унинг Лариджани каби иттифоқчиларига қаратилган изох ва шарҳларда «ҳозир Эрондаги вазиятда уни ўзгартирадиганлар айбдор бўлиши мумкин эмас» деди.

У журналистларга «коррупция, самарасизлик ва аристократия рақиби ким» эканлигини айтди ва «ҳатто ўзини умидсиз қолганларни ҳам» овоз беришга келишга даъват қилди.

Раисий ўз аризасида шунингдек, «жамият талаби»ни ҳимоя қилиб чиққанини айтди ва «мамлакат ижроия раҳбариятида ўзгаришларга эришиш учун мустақил» ҳаракат қилишга чақирди.