Гап фаластинликларнинг асосий талабларини ўз ичига олган Миср ташаббуси ҳақида бормоқда: Қуддусни яҳудийлаштириш бўйича кейинги қадамлардан воз кечиш, Шайх Жарроҳ кварталида араб аҳолисини уларнинг уйларидан чиқариб ташлаш бўйича қарорни бекор қилиш, шунингдек, ал-Ақсо масжидига бостириб киришларни тўхтатиш.
Эришилган келишувларга кўра, сулҳ биринчи бузилишга қадар давом этади. 11 кун ичида қамал қилинган Ғазо секторида қарама-қаршиликлар давомида Исроил томонидан ўққа тутишлар натижасида 232 киши, шундан, 65 та бола, 39 та аёл ва 17 та кексалар ҳалок бўлди. Исроил ҲҲК самолетлари зарба бериш чоғида асосий эътиборни Фаластин анклави инфратузилма объектлари ва турар-жой уйларини йўқ қилишга қаратган. COVID-тестлар билан ишлайдиган ягона лаборатория ҳам улар орасидан ўрин олди.