loader
Foto

Исроилда ресурслар етишмаслиги учта шаҳар устидан назоратнинг йўқотилишига олиб келди

Қуддусдаги тўқнашувлар ва Ғазо секторидаги кескинашув шароитларида Исроил полицияси намойишларни бостириш учун етарли куч тополмай қолди. Ресруслар етишмаслиги муаммосини мамлакат раҳбарияти ҳам тан олди. Эль-Луд губернатори шаҳар устидан назорат йўқотилгани ҳақида маълум қилди ва қўшин киритишни сўради.

Худди шундай ҳолат Акко ва Хайфа шаҳарларида ҳам ўринга эга бўлди, бу ерда кўчаларда арабларнинг кўчкиндилар билан тўқнашувлари рўй берди. Одамлар полицияга кўп сонли мурожаатларига уларнинг чақирувларига чикиш имконияти йўқлиги ҳақида жавоб олишган. Патрул машиналари 4-5 соат кечикиб чиққан. Ҳокимиятнинг ночор аҳволидан қўрқувга тушган яҳудий аҳоли уйларини тарк этишни бошлаган.

Фақат бир неча кундан кейингина Исроил ҳукумати армия ёрдамида шаҳарлар устидан назоратни қайтариб олишга эришди. Ҳозирги пайтда мингдан ортиқ Исроил фуқароси (этник араблар) тартибсизликларда иштирок этгани учун ҳибсга олинган.

Фаластинликларнинг оммавий чиқишлари босиб олинган Қуддусдаги ал-Ақсо масжидига исроил радикаллари бостириб киришидан сўнг бошланди. Шу билан бир пайтда қуролланган яҳудийлар кучишлатар тизимлар ҳимоясида Фаластиннинг турли ҳудудларида, жумладан, «48-йил ҳудуди»да (араблар Исроил давлатининг 1948 йил ташкил этилган пайтдаги расмий чегараларини шундай атайди) маҳаллий аҳолига ҳужум қила бошлади. Улар арабларга тегишли ресторан ва магазинларни вайрон қилиб, машиналарни ёқиб юборишди, араб ҳайдвчиларни дўппослашди. Бунга жавобан араб аҳолиси нафақат Ғарбий соҳилда, балки Исроил ҳудудида ҳам чиқишлар уюштира бошлади. Хуллас, Исроил кучли давлат эмас. Бу қуруқ гаплар халос.