Аноним қолишни истаган икки дипломат Туркия томони Минскка қарши қаратилган ҳужжатни блокировка қилганини таъкидлади.
Аввалроқ НАТО лайнер билан боғлиқ воқеа борасида халқаро текшируви ўтказиш ва ҳибсга олинган самолет йўловчи, журналист Роман Протасевич ва унинг ҳамроҳи, россиялик Софья Сапегани озод қилишни талаб қилди.
Афина-Вильнюс йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган самолет Минск аэропортига шошилинч қўндирилган. Белоруссия ҳукумати рўй берган воқеани самолет бортида портлаш таҳдиди ҳақида олинган хабар билан изоҳлади. Ҳибсга олинган Протасевичга оммавий тартибсизликлар уюштириш иши бўйича 15 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.