Индонезия унинг Ислом ҳимоячилар фронти (ИҲФ) ташкилотини тақиқлаганидан сўнг Ризик қамоқ муддати олди. Бу полиция билан унинг тарафдорлари ўртасида рўй берган отишмадан кейин содир бўлди.
Пайшанба куни Шарқий Жакарта суди Ризик ўз тарафдорларини ваъзга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд куни ва қизининг туйини нишонлашга чакириб, Индонезиянинг карантин тўғрисидаги қонунини бузган деб топди. Буларнинг барчаси Жанубий-Шарқий Осиёда COVID-19 энг жиддий авж олишини бошидан кечирган мамлакатда минглаб одамларни тўплади.
«Судланувчи карантин ҳақида протоколларни бузишда айбдор деб топилди», - деди суд жараёнида Супарман Ньомпа. Ризик шунингдек, Ғарбий Явадаги ислом мактаб-интернатида ўтказилган тадбир учун жарима билан жазоланди.
Тўғридан-тўғри намойиш этилган суд жараёнида Ризиқ оппоқ тунука, салла ва юзига ниқобини кийиб, қўлида тасбеҳ ушлаб ўтирди.
У декабр ойида қўлга олинганидан бери ҳибсда булган ва суд унинг қамоқ жазоси ушбу муддатни ҳисобга олган ҳолда уч ойга қисқартиришни буюрган.
ИҲФнинг яна беш нафар юқори мансабли амалдори оммавий тадбирлар ташкил қиганлик учун 8 ойдан қамоқ жазоси олди.
Судни ҳукм чиқариш олдидан қўриқлаш учун 3000 га яқин полиция ходимлари жалб қилинди, бироқ Ризик тарафдорлари катта норозиликлар уюштирмади. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, йигирмага яқин киши қисқа муддатга ҳибсга олган.
Ризик давлат мафкурасини ҳақорат қилиш ва порнографияда айбловлардан қочиб, уч йил давомида Саудия Арабистонида бўлганидан кейин, ноябрь ойида Индонезига қайтиб келганди.
Минглаб издошлари унинг қайтишини нишонлаш учун аэропортга тўпланишди, йиғинлар ҳажмини чекловчи қоидаларга қарамай, кейинги кунларда оммавий тадбирларга қўшилишди.
Унинг ҳуқуқшунослар жамоаси иш сиёсий тус олгани ва кўплаб содиқ тарафдорлари бўлган мусулмон етакчисининг «овозини ўчириш»га қаратилган ҳаракатнинг бир қисми эканини таъкидлади.
Ўтмишда, жумладан, 2008 йил ИҲФ конфессиялараро тадбирга ҳужум уюштиргани учун қамоқ жазосини ўтаган Ризик Шихаб сўнгги айбловларни рад этди ва апелляция беришини маълум қилди.
У Жакарта полицияси шосседаги отишмада олти нафар ИҲФ тарафдорини отиб ўлдирганидан кўп ўтмай ҳибсга олинган. Расмийлар буни ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати деб аташди, аммо гуруҳ бу баёнотга қарши чиқмоқда.
Сўнгги йилларда, ИҲФ Индонезияда сиёсий таъсир кучига эга бўлди ва шаккокликда айбланган ўша пайтдаги Жакартанинг насроний гебурнаторини ағдариш учун 2016 йилда митинглар ташкил қилган бир неча консерватив гуруҳлар орасида бўлган. Губернаторга қарши оммавий норозилик намойишлари Президент Жоко Видодо ҳукуматида исломчилар томонидан тахмин қилинган таҳдиддан чуқур хавотир уйғотди.
Индонезия ўтган йили Ислом ҳимоячилари фронти ташкилотини тақиқлаб қўйди.