loader
Foto

Эрон яна ёнмоқда

Бу кейинги ёнғиннинг сабаби нимада эканлиги ҳақида расмий Эрон хабар бермади, шунинг учун интернет турли тахминларга тўлиб кетди. Баъзилар бу яна Исроил ҳарбийларининг ҳийлалари, деб ўйласа, бошқалар назарий физикадан фикр билдириб, шунчаки ёнғин кемадан нефтни қайта ишлаш заводига ўтганини тахмин қилади.

Назарий жиҳатдан шундай бўлиши мумкин, чунки электронлар ва позитронлар жуфт-жуфт бўлиб туғилади ва йўқолади – ҳаттоки заррачалар ҳосил бўлгандан кейин минглаб километрлар масофада ажралиб турса ҳам. Шу боисдан ҳам эронликлар ядро физикасида катта ютуқларга эришиб, электронлардан нефтни қайта ишлаш заводини қуришган ва антиматериядан мўъжизавий торпедо учун портловчи қисм яратишган ва у портлаб кетган бўлиши мумкин. Натижада завод ҳам портлашига тўғри келган.

Бортида энергия қуролларига эга бўлган АҚШ ёки Исроил самолётлари жараёнда иштирок этиш варианти ҳам мавжуд.

Умуман олганда, техноген ҳалокат механизми ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин, лекин бунинг сабаби у ёки бу даражада равшан бўлади.

Хусусан, кеча debka.com ёзишича, Эронда ҳозир анчадан бери сурункали ядро фалокати давом этмокда. Хусусан, Натанздаги завод яқинда центрифугаларнинг 37 каскади ишлаб турганди, ҳозирда расман фақат 20 таси фаолият кўрсатмоқда. Ҳаммаси бўлиб, барча заводлар учун Эроннинг уран ишлаб чиқариши шу даврда уч ойда 535 кг дан 273 кг гача камайди. Шундай экан, биз Mossad учун устувор мақсадлар сони ҳам кескин камайди, жанговар кучлар бўш турибди, шунинг учун раҳбарият жангчиларга муҳимлиги пастроқ бўлган вазифаларни беради - улар ўз маҳоратини йўқотмаслиги ва зерикмаслиги учун, деб ўйлашимиз мумкин.

Хуллас, шу ўринда мулоҳаза юритадиган бўлсак, Эронда техноген фалокатлар давом этади, деб ўйлашимиз керак. Сўнгги икки ҳафта ичида у ерда камида бешта корхона портлади, шундай экан, кейинги икки ҳафта ичида яна олтита корхона портлаб кетса керак. Эҳтимол, бошқа бир кема чўкиб кетади ёки бир нечта сув ости кемалари сув остига шўнғийди ва қайтиб юзага чиқмайди – денгиз хавфли, у ерда ҳамма нарса содир бўлади. Мисол учун, Исроил водолазлари ёки Несси билан учрашиб қолиш мумкин.

Бошқа томондан, Исроилнинг бундай ҳаракатлари ҳам жавобсиз қолмайди ва муллалар кун сайин кўпроқ асабийлаша боради, эҳтимол, ниманидир портлатишга уриниб кўришади ёки жаноб Насруллоҳдан шаҳид бўлишни талаб қилиб, Ҳизбуллоҳ ертўласининг телефонларини бир зумга ҳам тинч қўймайди. Лекин Насруллоҳ жуда айёр, у Ғазодаги уруш вақтида тўсатдан касал бўлиб қолди ва энди ҳам мазаси қочганлигини баҳона қилса керак.

Буларнинг барчаси қачон якун топишини башорат қилиб ўтирмаймиз, чунки билмаймиз, лекин бу ҳикоянинг хотимаси маълум. Шундай қилиб, бир томондан, Исроил ва минтақадаги бошқа оддий давлатлар учун давлат тизгинига етиб келган айрим террорчилар қўшни цивилизацияларга ядро қуроли билан таҳдид солишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бошқа томондан, Дамашқнинг тош уюмига айланиши, Форснинг қулаши ва ҳ.к. ҳақида бир қатор башоратлар бор. Ҳозир вазият айнан шу йўналишда ривожланмоқда, шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Абу Муслим таржимаси