loader
Foto

Брюсселда куппа-кундуз уч фарзанди билан сайр қилиб юрган муслима аёл пичоқланиб ўлдирилди

Бельгиялик фуқаро Мониа (Mounia) исмли 36 яшар мусулмон аёлни шокка тушган болалари кўз ўнгида пичоқ билан бўйнига зарба берди ва ўлдирди. Кейинрок қотил қўлга олинди. У 21 яшар Энди К. исмли йигит бўлиб чиқди.

Судда аниқланишича, жиноятчи ва унинг қурбони таниш бўлмаган ва илгари ҳеч қаерда учрашмаган. Суд 3 нафар боланинг онасини «ҳужумнинг тасодифий қурбони» деб атади.

Шу ўринда гап этник ва диний нафрат туфайли мусулмон аёлга ҳужум қилингани яққол кўриниб турибди. Ғарб тарғиботи атамаларида бу террорчилик ҳаракати дейилади.

Бироқ Бельгия прокуратураси ҳар қандай изоҳлардан бош тортди. Тергов ва суд ҳужум сабабини айтмасдан, бу «ҳалигача аниқ эмас» деб турибди.

На Бельгия матбуоти, на Европа ва Америка Қўшма Штатлари оммавий ахборот воситалари (шунингдек, Россия) нима бўлгани ҳақида деярли ҳеч нарса ёзмади. Фақат алоҳида нашрларда кичик қайдлар чоп этилди. Шафқатсиз қотиллик ҳеч қандай резонанс ёки қораланишга олиб келмади. Мамлакат ҳукумати ҳам жим.

Ғарб матбуоти ва ҳукуматларининг бу қадар сукут сақлашининг сабаби нимада?

Nieuwsblad журналистларининг аниқлашича, қотил бельгиялик бўлиб, унинг аждодлари Конгодан бир неча асрлар олдин келиб қолган. 21-яшар бельгияликнинг оиласи инжилчи ва астойдил насронийлар ҳисобланади.  

Шу билан бирга, қотил ҳақидаги нашрда материал муаллифлари мусулмон аёлга ҳужум қилиш учун оқловчи сабаб топишга ҳаракат қилишади. Улар оиланинг инжилчилик диний эътиқодлари туфайли мактабга бормаганлигини ёзадилар. 2019 йилда ота-онаси билан келишмовчиликлар туфайли йигит уйдан чиқиб кетган ва шундан буён «тушкунликка тушган», «психологик муаммолар»ни бошдан кечирган ва бир қатор жиноятлар учун полицияга маълум.

Нашрнинг хабари, шунингдек, Белгия расмийларининг сукунати яққол кўриниб турибди: Ҳа, оғирлаштирувчи шароитларда 3 нафар боланинг онасига ҳужум ва шафқатсиз қотиллик рўй берди, фақат... бу террористик ҳаракат эмас, барчасига депрессия айбдор эмиш.

Агар шундай бўлса, қотил қамоқхонага эмас, балки даволаниш ва реабилитация қилиш учун санаторийга юборилиши керак. Албатта, ҳеч қандай террористик ҳужум ҳақида ҳеч қандай гап ҳам йўқ. Қотил насроний, жабрланувчи эса мусулмон, бунинг устига ҳижоб кийган. Хўш, бу ерда қандай террористик ҳужум ҳақида ҳам гапириш мумкин?