Аввалроқ, қамал қилинган Ғазо секторини бошқарадиган гуруҳ саналган ХАМАСлан агар марш бўлиб ўтадиган бўлса, жанговар ҳаракатлар тикланиши ҳақида огоҳантириш олгач, бир неча ўнг қанот Исроил гуруҳлари пайшанба куни унинг мусулмон кварталида девор билан ўралган Дамашқ дарвозаси орқали «ён қанот марши»ни режалаштирилган эди.
Ультра ўнг қанот гуруҳлари полиция уларга рухсат бермаганидан кейн маршни бекор қилишди. Бироқ сешанба куни бош вазир Нетаняхунинг министрлар кабинети мажлисидан сўнг унинг офиси келаси ҳафта бўлиб ўтадиган марш маъқуллангани ҳақида маълум қилди.
«Парад келаётган сешанба куни (15 июнь) полиция ва парад ташкилотчилари томонидан келишиб олинадиган шаклда бўлиб ўтади», - дейилади Нетаняху офисининг баёнотида.
ХАМАС вакили Халил ал-Хайя душанба куни «маршнинг Шарқий Қуддусга ва ал-Акмасжиди ҳудудига яқинлашишига йўл қўймаслик» ҳақида огоҳлантирди.
«Умид қиламизки, сўзларимиз тушунарли бўлди ва пайшанба янги 10 майга айланмайди», - деди у, ўтган ой Исроил ва ХАМАС ўртасида 11 кунлик жанговар ҳаракатлар бошланган санага шама қилиб.
Эслатиб ўтамизки, Ғазо соғлиқни сақлаш органларининг маълумотларига кўра, Исроил бомбардимонлари оқибатида камида 254 та фаластинлик, жумладан 66 бола ҳалок бўлган, Исроил расмийлари эса ракета отишмалари оқибатида 12 киши, жумладан, 2 бола ҳалок бўлганини маълум қилган.
Исроилнинг Ғазога ҳужумлари ўн йилликлар давомида яҳудийлар эгаллаб олишга уринган Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ кварталидан бир нечта араб оилаларининг зўрлик билан кўчирилиши оқибатида бир неча ҳафта давомида кескинликнинг кучайишидан сўнг рўй берди.
Исроил полицияси Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги ал-Ақсо масжидига ҳужум қилиб, бир нечча кун давом этган зўравонлик натижасида юзлаб фаластинликларни яралаганидан кейин вазият янада кескинлашди.
Деярли барча экспертларнинг қайд этишича, Нетаняху ҳукуматининг марш ўтказиш ҳақидаги қарори шаҳарда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ва кескинлик нуқтаи назаридан потенциал хавотир уйғотади. Кўпчиликнинг ҳисоблашича, бу қарор Нетенаьяхунинг яна ўз ролини ўйнаш ва унинг сиёсий аҳволига ёрдам бериши учун вазиятни беқарорлаштиришга уринишидан бошқа нарса эмас.
Агар Исроил қонун чикарувчи органи Нетаняхуни ағдариш учун бирлашган турли партиялар ҳукуматини тасдиқлаш учун овоз берадиган бўлса, якшанба куни Нетаняхунинг узоқ вақт давомида ҳукумат тепасида бўлишига якун ясалиш мумкин.
Агар овоз бериш муваффақиятли бўлса, маршни давом эттириш ҳақида қарорни бош вазирликка номзодлар - Нафтали Беннет ва унинг шериги, мухолифат етакчиси Яир Лапид ҳал қилади.
Нетаняхуга қарши чиққан коаолиция тарафдори бўлмиш лейборист сиёсатчи Гилад Карив бу қадамни «кетаётган ҳукуматнинг ўз ортидан куйдириб хароб қилинган ерларни қолдиришга интилишида яна бир боб» деб атади.
Марш бўлиб ўтиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Қуддусдаги вазият кескинлиги бироқ бўлиб қолаверадиган кўринади.