loader
Foto

Россияда 14 723 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу февралдан бери энг юқори кўрсаткич

Энг кўп касалланганлр яна Москва шаҳрига тўғри келади – 7704 киши. Бу шаҳар ҳукумати эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли дам олиш кунлари режимини элон қилганда қайд этилган кўрсаткичдан мингтага кўп.

Тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан ўлганлар сони 126430 кишига етди (бир суткада +357 киши). Соғайиб кетганлар умумий сони - 4801335 киши (бир суткада +9166 киши).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР