Эмлаш кампанияси, ҳукумат ва Толибон сентябрь ойида тинчлик музокаралари бошлаганига қарамай, мамлакатда шафқатсиз зўравонлик кузатилаётган шароитларда бўлиб ўтади.
Толибон вакили Забихулла Мужоҳид Reuters агентлигига айтишича, гуруҳ тиббиёт марказлари орқали амалга ошириладиган эмлаш кампаниясини «қўллаб-қувватлайди ва енгиллаштиради». Амалдорларнинг фикрича, исёнчилар эмлаш бригадаларига ҳужум қилмайди, чунки улар эшикма-эшик юрмайди.
Молиялаштириш ҳақида эълон қиларкан, Афғонистон соғлиқни сақлаш расмий вакили ушбу дастур 38 млн кишидан иборат мамлакат аҳолисининг 20%ини қамраб олишини айтди.
COVAX дастури – бу аҳолининг даромад даражаси ўртача ва паст бўлган мамлакатларда одамларни эмлаш бўйича глобал схемадир. Ундан мақсад – 2021 йил охирига келиб, даромад даражаси ўртача ва паст бўлган 91 мамлакатда аҳолининг энг заиф қатламларини 20%гача қамраб олиш учун камида 2 миллиард доза вакцина етказиб беришдир.
Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Вахид Маджро журналистларга хабар беришича, эмлашга олти ой вақт кетади, бироқ ҳукумат эртароқ якунлаш имкониятини ҳам мухокама қилган.
Афғонистонда 54854 та COVID-19 га чалиниш ва унинг оқибатида 2390 та ўлим ҳолати қайд этилган, лекин мутахассисларнинг айтишича, расмий маълумотлар уруш оловида ёнаётган мамлакатда тиббиёт муассасаларига мурожаатлар чеклангани ва тест ўтказиш даражаси пастлиги сабабли анча пасайтириб кўрсатилган.
COVAX дан ташқари мамлакат Ҳиндистондан 500 000 доза AstraZeneca вакцинаси олди, маълум қилди Reuters га доктор Гулам Дастагир Назари, Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгайтирилган иммунизация дастури раҳбари.
«Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган AstraZeneca бренди тез орада Афғонистонда ҳам пайдо бўлади», - деди Назари ва ҳукумат вакцинанинг ЖССТ томонидан энди маъқуллангани ва дастлабки сертификатлаш жараёни бошланганиданн хавотирда эканини қўшимча қилиб.
Ҳиндистон ҳукуматидаги манба Афғонистон учун 500 минг доза вакцина ажратилганини тасдиқлади, бошқа бир амалдор эса, Қобул ҳали уларни жорий этиш бўйича протоколлар қабул қилмаганига қарамай, биринчи партия вакциналар февралда етказиб берилишини маълум қилди.
Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ҳам 2022 йил охирига келиб, яна 20% аҳолини эмлаш молиялаштирилишини маълум қилди, дея хабар қилади Reuters агентлигига соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Масума Джафари.