Башорат қилинишича, келаси ой мамлакатда ўта тез тарқалувчи вирус варианти туфайли кунига юз минггача COVID-19 ҳолати қайд этилиши мумкин, бу эса дунёга у олиб келиши мумкин бўлган даҳшатлар ҳақида огоҳлантириш бўлади.
Илк бора Ҳиндистонда ўтган йилнинг октябрида аниқланган Дельта варианти анча юқумлироқ, вакциналарга барқарор ва ўлим ҳолати ҳам унда кўпроқ учрайди. Айни пайтда у камида 62 мамлакатда, жумладан, Австралияда ҳам тарқалган.
«Бир ойдан кейин бизда кунига 100 минггача янги ҳолат бўлади», – деди The Mirror га берган интервьюсида Лондон университет колледжи (UCL) ва Буюк Британия фвқулодда вазиятлар бўйича Мустақил илмий маслаҳат гуруҳи аъзоси, профессор Энтони Костелло.
Ушбу интервью Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон янги штамм таҳдидининг ортиши туфайли 19 июлгача мамлакат блокировкасини бекор қилишни кечиктириб туришига ишора қилиши билан пайдо бўлди.
Жаноб Джонсоннинг айтишича, касалхонага ётқизишлар сонининг ўсиши «жиддий, хавотир уйғотадиган масала» ҳисобланади, у яқин келажакда мамлакат карантин тадбирларидан чиқишига шубҳа билдирди ва Мустақиллик кунини нишонлаш 21 июнгача кечиктирилиши мумкинлигига ишора қилди.
«Агар ҳукумат мамлакатдаги изоляцияни бекор қилишни бошласа, NHS ортиқча юкланиб кетади», – деди профессор Костелло. «Келинг, бироз кутиш позициясини эгаллаймиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида қола қолсин».
Профессор огоҳлантирдики, Дельта варианти билан боғлиқ янги ҳолатлар реал сони ҳозирги пайтда тестлар ёрдамида қайд этилаётган кунлик 8000 минг ҳолатдан икки баравар кўп бўлади.
Айни пайтда, унинг Лос-Анджелесдаги Калифорния университетидан ҳамкасби, вирусолог профессор Динан Пиллэйнинг айтишича, мамлакатда коронавирус юқтириб олиш янги ҳолатларининг қарийб 90%и Delta варианти билан боғлиқ, янги ҳолатлар сони эса ҳар тўққиз кунда икки баравар ошяпти.
Профессор Пиллэй шунингдек, инфекциялар ўсиши мутацияларнинг вакциналарга чидамли вариантларга айланиши мумкинлиги борасида хавотир билдирди.
Дельта варианти 60 фоиз кўпроқ юқумли, бунда Pfizer ёки AstraZeneca вакцинасининг битта инъекцияси ундан 33% ҳимоя қилиши мумкин.
Ушбу вариант ёшларга қаттиқ таъсир этиши эҳтимоли мавжуд.
«Гап шунчаки касалхонага ётқизиш ҳақида эмас …, балки узоқ вақт давомида касаллик аломатларидан азоб чекадиган кўп сонли ёшлар учун риск ҳақида», – деди Буюк Британия тиббиёт уюшасидан доктор Чаанд Нагпол.
Дельта штамми устунлик қилаётган Ҳиндистонда охирги 71 кун ичида энг кам кундалик ҳолат қайд этилди: бугун 80 834 та ҳолат қайд этилди, натижада умумий кўрсаткич 29 439 989 га етди.
Лекин ўлим ҳолатлари сони аввалгидек, кунига тахминан 3000 тани ташкил қилади, охирги 24 соат ичида 3303 та ўлим кайд этилган. Бу эса катта хавотир уйғотади, чунки ўлимлар сони касаллик ҳолатлари қисқаришига мос келмаяпти, хабар қилади Times of India.
Бу янги ҳисоботларда бу йил бутун дунё бўйлаб COVID дан ўлганлар сони бутун 2020 йил давомида ўлганлардан кўпроқ эканлигини тасдиқлаган бир пайтда рўй бермоқда. Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 2020 йил COVID-19 оқибатида 1,88 млн ўлим қайд этилган – бу йил эса бу рақамдан аллақачон ўтиб бўлинди, айни пайтда 1,9 млн кишининг ўлими қайд этилган.
«Кўплаб мамлакатлар аввалгидек, жуда хавфли вазиятга дуч келмоқда, эмлаш даражаси энг юқори бўлган айрим мамлакатлар эса чекловларнинг олиб ташланиши ҳақида гапира бошламоқда», – деди шу ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.