loader
Foto

Нева дарёси бўйидаги шаҳар уч марта иконалар билан айланиб чиқилди

Санкт-Петербург ва Ладога митрополити Варсонофий князь Александр Невский, авлиё Ксения Петербургская ва тақводор Иоанн Кронштадтский иконаларини ўзи билан олган ҳолда Петербургни дуолар билан айланиб учун чиқди, деб хабар қилади митрополия сайти.

«Бортида митрополит ва руҳонийлар бўлган вертолёт бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ ва акафистлар “энг ширин Исо” ва Биби Марямга шукрона дуоларини куйлаган ҳолда Санкт-Петербург чегаралари устидан учиб чиқди» - деб аниқлаштиради Епархия ва “ҳукмрон архиерей шаҳарликларни эпидемиядан халос қилиш учун ибодат қилди ва Нева бўйидаги шаҳарни уч марта икона билан чўқинтирди”, деб қўшимча қилди.

Бу Петербургни ибодат қилган ҳолда айаниб учиб чиқишнинг биринчи ҳолати эмас, митрополит Варсонофий бу ишларни мунтазам амалга оширади. Охирги марта бундай тадбир ўтган йилнинг 15 октябрида бўлиб ўтганди.

Лекин, вертолётда дуолари билан айланиб чиқса ҳам Санкт-Петербургда коронавирус асло камайгани йўқ, аксинча ўлим ҳолатлари бўйича Россияда рекордар қўйиб ташлади.