Росстат маълумотларига кўра, 2019 йил билан таққослаганда Россияда пенсионерлар сони 1,27 млн кишига қисқарган. Бундай қисқариш пенсия ёшини оширишга олиб келадиган пенсия ислоҳоти билан, шунингдек, пандемия туфайли ўлим кўрсаткичлари юқорилиги билан изоҳланади", - деб ёзади Швейцариянинг Le Temps газетаси журналисти Эммануэл Гриншпан.
"2020 йил учун Росстат маълумотлари асосида "Открытые медиа" интернет-нашри ҳисоб-китобларига кўра, 60 ёшдан катталар гуруҳида ўлим кўрсаткичлари 2019 йил билан таққослаганда 300 251 кишини ташкил қилди. 2021 йил 1-чорагининг ўзида COVID оқибатида ортиқча ўлим кўрсаткичлари йиллик ҳисобда 124 минг кишига етди, ўлим ҳолатларининг аксарияти пенсионерларга тўғри келади. Россия ҳукумати 131 мингта COVID дан ўлим расмий рақамидан анча катта бўлган бу маълумотларга изоҳ бермади. Буни ОАВ ҳам акс эттирмади", - дейилади мақолада.
"Владимир Путин пандемия устидан ўз ғалабасини ўтган йили ёзда, хусусан, COVID-19га қарши ўзининг биринчи вакцинаси "Спутник V" ишлаб чиқилгани туфайли нишонлаганди. Ўшандан бери вакцина дипломатик нуқтаи назардан Москвага яқин бўлган 60 мамлакатга кичик миқдорда экспорт қилинди – бу доимо «юмшоқ куч» қудратли кампанияси билан бирга кузатилди. Бошқа томондан, қатъий тартиб-таомиллар талаб қиладиган мамлакатларда "Спутник V"ни сертификатлаш муваффақиятсизликка учради. Масалан, 16 июнда Дори-дармон воситалари бўйича Европа агентлиги сўров билдирилган маълумотлар тақдим этилмагани сабабли "Спутник V" сертификатлашни сентябргача қолдирди. Бунда, чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилдики, "Спутник V" ишлаб чиқарувчи Россия корхонаарида 6 та жиддий қоидабузарлик аниқланган", - дейди нашри муаллифи.
"Мамлакатда эмлаш даражасининг жуда пастлиги (12%дан кам) шундан далолат берадики, россияликлар миллий вакцинага шубҳа билан муносабатда, ваҳоланки, Россияда хорижий вакциналар тарқатилмаяпти. Бундай бепарволик ва ишончсизлик аралашмаси, эҳтимол, ҳокимият мамлакатда карантинни жуда эрта, баҳор бошида бекор қилишга қарор қилгани билан боғлиқ. Владимир Путин омма олдида ҳеч қачон ниқоб тақмаган, телевидение орқали эфирга узатилган учрашувларда эса кам сонли амалдорлар ниқоб тақади. Лекин полиция мунтазам равишда, улар ниқоб кийган бўлса ҳам, мухолифатчиларни митингларда ҳибсга олиш учун санитария далилларидан фойдаланади", - қайд қилади Эммануэль Гриншпан.
Манба: Le Temps
Абу Муслим таржимаси