Гарчи икки мамлакат 1962 йил Ҳимолайда жанг қилган бўлсада, британлар қитъани тарк этиб, эски рақиблар тортишувли ҳудуд саналган Кашмир учун уч марта урушгандан бери Ҳиндистон учун Покистон асосий стратегик рақибга айланганди. Бироқ, сўнгги ўн йилликларда Хитой ва Ҳиндистон ўртасида жанглардан сўнг, ўтган йили Бош вазир Нахендра Моди маъмурияти Исломобод билан кескинликни юмшатишга ва биринчи навбатда, эътиборни Пекин билан қарама-қаршиликка қаратишга ўринмоқда.
Ушбу масаланинг моҳиятидан яқиндан хабардор бўлган тўрт кишининг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ой ичида Ҳиндистон Хитой билан чегара бўйлаб учта ҳудудда қўшин ва эскадрильяларини ташлади. Умуман, икки манбадан олинган маълумотларга кўра, ҳозирда Ҳиндистонда 200 мингга яқин аскар чегарада тўпланган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 40% кўпдир.
Ҳиндистон армияси ҳам, Бош вазирнинг Нью-Делидаги девонхона вакили ҳам изоҳ бериш ҳақидаги сўровларга жавоб қайтармади.
Илгари Ҳиндистоннинг ҳарбий иштироки Хитой ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган бўлса, қўшинларни қайта жойлаштириш ҳинд қўмондонларига агар зарурат туғилса, «ҳужумкор ҳимоя» номи билан маълум бўлган стратегия доирасида Хитойга ҳужум қилиш ва у ерда ҳудудлар босиб олишга имкон беради, – деди хабардор шахслардан бири. Бу артиллерия тўплари билан бирга аскарларни водийдан водийга ташиш учун кўп сонли вертолетлардан фойдаланган ҳолда ҳаво-десант операцияларини ўз ичига олади.
Хитойнинг чегарадаги қўшинлари қанча эканлиги аниқ бўлмасада, Ҳиндистоннинг маълум қилишича, Халқ-озодлик армияси яқинда Ҳимолай атрофидаги тортишувли ҳудудларни патрул қилиш учун жавоб берадиган Шинжон ҳарбий қўмондонлигига Тибетдан қўшимча кучлар ўтказилган.
Хитой шунингдек, Тибетда тортишувли чегара бўйлаб қирувчи самолетларни жойлаштириш учун махсус жойлар, янги учиш-қўниш йўлакларини ишга тушириб, янги аэродромлар қурмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, охирги бир неча ой ичида Пекин узоқ масофага отадиган артиллерия, танклар ракета полклари ва қирувчиларни кўпайтириб қўйди.
Бутун дунёда пандемияга қарши кураш кетаётган бир пайтда ҳамма Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги чегара билан боғлиқ воқеаларни бироз унутиб қўйди, бу ерда эса, гувоҳ бўлишимиз мумкинки, қизиқ ишлар бўляпти. 200 минг кишилик армия – жуда катта гуруҳ бўлиб, нариги томон кучлари билан бемалол таққосланиши мумкин. Умуман олганда, тахминан ярим миллион киши ҳозир тоғларда қуролини шай қилиб, ким биринчи бошлашини кутиб ўтирибди.
Шундай қилиб, Ҳиндистон матбуотининг хабар беришича, Ҳиндистонга ёрдам беришга Queen Elizabeth бошчилигидаги британ эскадраси етиб келган бўлиб, ҳиндлар билан бирга ўқув машғулотлари ўтказади. Юқорида айтиб ўтилан фикрлардан келиб чиқиб, бу машғулотлар Пекиндаги парад билан ёки сариқ танли денгиз пиёдаларининг туманли Альбионга туширилиши билан якун топиши мумкин, ҳар нарса бўлиши мумкин.
Шу аснода америкаликлар тунда яна Эрон проксиларига ҳужум қилди. Ўхшаши бўлмаган тўплар ва ракеталар эса, Эронга ёрдам бера олмади.
Умуман олганда, Хэл Тернер тўғри айтиб ўтганидек, дунёда кескинлик ортиб бормоқда ва келаётган июл жуда қайноқ ой бўлиши мумкин. Ишқилиб, учинчи жаҳон уруши дебочаси бўлмасин, биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.