Тарафдордори бўлган «Star» газетааси колумнисти Ресул Тосун (Resul Tosun) асосан Туркия мухолиффати томонидан янграётган турк ҳарбийларининг Афғонистондаги иштироки борасида танқидларга жавоб беради.
Таъкидланишича, Туркия ва Афғонистон ўртасида дипоматик алоқалар 1921 йилда ўрнатилган, Туркия элчихонаси Кобулда очилган биринчи дипломатик миссия ҳисобланади, Туркия Афғонистоннинг асосий давлат институтлари ривожланишида муҳим рол ўйнаган, Туркиянинг энг йирик ташқи ёрдам дастури (1,1 миллиард долларлик) Афғонистонга йўналтирилган, турк ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистон НАТО миссияси доирасида иштирок этяпти, ҳаттоки «Толибон» ҳам турк ҳарбийларига ҳужум қилишдан тийилиб турибди, Туркия Афғонистон марказий ҳукумати билан яхши муносабатда, афғон халқининг ҳурмати ва ишончини қозонган.
Афғонистонда бўлиш Яқин Шарқ геосиёсатида овозга эга бўлиш нуқтаи назаридан муҳим, дея хулоса қилади журналист.