loader
Foto

«Толибон»: Хитой биз учун дўстона мамлакат, уйғурлар эса – айирмачилар

«Бизнинг вакилларимиз Хитойда кўп марта бўлган ва бизнинг бу мамлакат билан муносабатларимиз яхши. Хитой – биз учун дўстона мамлакат ва биз унинг Афғонистонни қайта тиклаш ва ривожлантиришдаги иштирокини олқишлаймиз», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон ҳудудининг 85%ини назорат қиляпти, у ХХР инвестициялари сақланиши ва хитойлик ишчилар хавфсизлигини кафолатлайди.

Суҳайлнинг ишонтириб айтишича, «Толибон» уларнинг бир қисми Афғонистондан бошпана излаган уйғур айирмачиларининг у ерда қолишига имкон бермайди. Шунингдек, Шахмин «Толибон» 2020 йил февралдаги АҚШ билан келшувлар доирасида бирон-бир хорижий гуруҳга Афғонистон ҳудудидан ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини эслатиб ўтди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР