"Бизнинг вакилларимиз Хитойда кўп марта бўлган ва бизнинг Хитой билан алоқаларимиз яхши. Хитой – дўстона мамлакат ва биз унинг Афғонистонни қайта қуриш ва ривожлантиришдаги иштирокини олқишлаймиз", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, «Толибон» ҳозирда Афғонистон ҳудудининг 85%ини назорат қиляпти, у ХХРР инвестициялари сақланиши ва хитойлик ишчилар хавфсизлигини кафолатлайди.
Шу билан бир пайтда у бир қисми Афғонистонда бошпана излаган уйғур айирмачилари бу ерда ўрнашиб қолишига имкон бермаслигини айтди. Шахин 2020 йил февралидаги АҚШ билан келишувлар доирасида бирон-бир хорижий гуруҳга Афғонистон ҳудудидан ҳужумга тайёрланиш учун фойдаланишига имкон бермаслигини айтди.
Унинг таъкидлашича, ал-Қоида гуруҳининг иштироки ўтмишда қолди ва «Толибон» уларнинг Афғонистонда бошқа ҳаракат қилишига йўл қўймайди. Шахин бу гуруҳнинг мамлакатда мавжудлиги 1996 йил «Толибон» томонидан Кобул босиб олиниши билан унинг ҳукмронлиги тугаган Афғонистон президенти Бурхониддин Раббоний давридан мерос эканлигини айтди.
"Биз ал-Қоидага Афғонистонда қолишга имкон бердик, чунки уларга бошқа биронта мамлакатда жой йўқ эди", - деди у ва ҳозирги пайтда Афғонистонда бу гуруҳ аъзолари йўқлигини қўшимча қилди.
«Толибон» ҳаракати охирги ойларда аста-секинлик билан Афғонистоннинг турли вилоятларида ўз позицияарини кучайтириб бормоқда. Бу Афғонистондан АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинлари олиб чиқилаётган шароитларда рўй бермоқда.
"Саут чайна морнинг пост" АҚШ разведкасининг Афғонистон ҳукумати америкаликлар кетганидан кейин олти ой давомида қулаши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини эслатиб ўтди.
Шу билан бирга, нашрнинг кўрсатишича, Афғонистонда дунёда ҳали разведка қилинмаган энг катта мис, кўмир, темир, газ, кобальт, симоб, олтин, литий ва торий захиралари мавжуд бўлиб, тахминан 1 трлн долларга баҳоланмоқда. Аввалроқ Хитой фирмалари Логар вилоятидаги мис конида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган эди.