Соловецкий жамоатига ўз мурожаатида архиерей тиббий препарат таркибидаги мавжуд матрицали РНК оқсиллари инсон геномини таҳрир қилиб, аслида инсон яратилган "Худонинг тасвирини" ўзгартиришини таъкидлади.
“Ўзини қутқаришга масъул муносабатда бўлган насроний бу ерда ўзини тўхтатиши лозим”, – дейди руҳоний.
Унинг сўзларига кўра, расмий ахборот ва патентлар шундан далолат берадики, вакцина таркибида «рақамли бошқарув контури»га киритилган ва улар воситасида одамнинг асаб тизимига таъсир этиш мумкин бўлган «металл нанозарралари» бор.
Шу муносабат билан епископ эмланган одам мустақиллигини сақлаб қоладими ёки «бизнинг ҳаракатларимизни бошқариш маркази ташқарига» ўтказиладими деб савол беради.
«Бизнинг нажотимиз учун Худонинг суратида ва ўхшашлигида одам бўлиб қолавериш керак […] Самовий отани, бизни севадиган Худони ҳақорат қилиш қўрқуви насроний қалбидаги барча қўрқувларни ҳайдайди. Айнан шу сабабли насронийлар цивилизацияси қизил чизиқлар чизган бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам улрдан ўтиш ва Худонинг сирларига аралашиш мумкин эмас», – қўшимча қилди руҳоний.