Ҳозирда мутахассислар янги штаммни таҳлил қилишмоқда. Улар мутация вирус хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қилганини тушунишни истайди. Энг муҳим савол - вакциналар вируснинг янги вариантига қарши қанчалик самарали?
Ҳозир Буюк Британияда, худди бутун дунёда бўлгани каби, “дельта” штамми энг тарқалган ҳисобланади. Британия тиббиёт ходимларининг фикрига кўра, касалланганларнинг 99%и айнан унга чалинган. Бир ой ичида вирус 1788 кишини касалхонага ётқизди. Шулардан 29,6 фоизи тўлиқ эмланганлар экан.
“Дельта” мутацияси Европанинг деярли барча мамлакатларида аниқланган. ЖССТ баёнотига кўра, у сайёрамизда яқин ойлар давомида устунлик қилади. Бунинг устига, ушбу штамм қолганларни сиқиб чиқаради. Агар янада кучли, рақобатбардош мутация пайдо бўлмаса.