loader
Foto

Қатар амири Яманни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратди

«Мамлакат амири БМТнинг Ямандаги жаҳон озиқ-овқат дастури саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ва очликнинг олдини олиш учун 100 млн доллар ажратишни буюрди», — хабар қилди Қатар ахборот агентлиги (QNA).

QNA изоҳ беришича, маблағлар Яманда оғирлашаётган гуманитар фожиани юмшатишга қаратилган гуманитар дастурлар ва ёрдам кўрсатиш бўйича БМТ муддатли дастурларини қўллаб-қувватлашга ажратилади.

Доҳа аввалроқ Ямандаги БМТ жавоб режасини қўллаб-қувватлаш учун ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган Яман донорлар анжуманида 70 млн доллар ваъда қилганди.

БМТ донор-мамлакатларни 2021 йилда Яманга гуманитар ёрдамни молиялаштириш учун 3,85 миллиард доллар ажратишга чақирган ва аҳолининг учдан икки қисми ёрдамга муҳтож эканини таъкидлаган.

Деярли беш йил давомида, Яман 2014 йил сентябридан бошлаб Яманнинг кўплаб ҳудудлари, жумладан пойтахт Санани назорат остига олган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган хусит-кўнгиллилар ва ҳукумат тарафдори бўлган кучлар ўртасида урушга гувоҳ бўлди.