loader
Foto

Саудия Арабистони эмланмаганларга қарши энг қаттиқ чекловлар билан ажралиб турибди

Эмлаш кампаниясини амалга ошириш учун қаттиқ моделни танлаган Қироллик ҳукумати келаси ойнинг биринчи санасидан бошлаб эмланмаган фуқароларга деярли барча жамоат жойларига киришни ёпишга қарор қилди.

Бундан ташқари, эмланмаганларга жамоат транспортидан фойдаланиш ва оммавий тадбирларда қатнашиш тақиқланади.

Бундан буён қиролликдаги давлат ва хусусий муассасаларга ташриф буюриш учун фуқароларга қилинган эмлашлар тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган мобил илова керак бўлади.

Аввалроқ Ҳаж пайтида расмийлар томонидан зиёратчилар орасида бирорта ҳам ковид ҳолати қайд этилмагани маълум бўлган эди.