loader
Foto

Исроил бу йил 5500 дан ошиқ фаластинликни ҳибсга олди

Умумий ҳисобда 854 та бола 107 аёл йил бошидан бери ҳибсга олинди, дейилади Ҳибсга олинганлар бўйича комиссия, Фалстин ҳибсга олинганлар жамияти, Ҳибсга олинганларни қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳуқуқлари уюшмаси, бошқа ташкилотларнинг қўшма баёнотида.

Баёнотда айтилишича, май ойида ҳибсга олишлар сони энг кўп бўлган: Исроилда 3100 фаластинлик ҳибсга олинган. Босиб олинган Қуддус шаҳри энг катта кўрсаткич – 1699 киши билан биринчи ўринни эгаллади.

Май ойида Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ туманидан ҳамда бошқа ҳудудлардан фаластинликларни чиқариб юборишга уринишларига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Ҳисоботда айтилишича, ҳибсга олинганларнинг аксарияти, айниқса Исроилнинг Қуддус ва Араб шаҳарларида озод қилинган, бироқ аниқ рақам кўрсатилмаган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида қайд этилган ҳибсга олишлар сони ўтган йилнинг биринчи ярмида қайд этилган даражадан икки баробар кўп экани айтилмоқда.

Ҳисоботга асосан, 30 июн ҳолатига кўра 4850 фаластинликлар ушлаб турилибди, жумладан, 41 та аёл, 225 та вояга етмаганлар ва 540 нафар одам фаластинликлар судсиз ёки айблов эълон қилмасдан ушлаб туришга имкон берадиган Исроил маъмурий ҳибс сиёсатига мувофиқ.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР