loader
Foto

Яқин Шарқ ва Африкада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди

Минтақадаги 22 мамлакатнинг камида 15 тасида COVID-19 билан касалланиш даражасининг кескин ўсиши қайд этилди. Сўнгги ҳафта давомида у ерда 310 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланди ва 3,5 мингга яқин ўлим қайд этилди. Эрон, Ироқ, Тунис ва Ливияда айниқса юқори кўрсаткичлар кузатилди.

"Касалхоналарга ётқизилганларнинг аксарияти – коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлар (...). Агар биз барча зарур чораларга риоя қиладиган бўлсак, навбатдаги COVID-19 тўлқинидан қутилиб қолишимиз мумкин", - деб ҳисоблайди ЖССТ минтақадаги вакили, доктор Ахмад ал-Мадхари (Ahmed Al-Mandhari).

Коронавирус инфекциясининг тўртинчи тўлқини бошлангани ҳақида Европаниг бир неча мамлакати, жумладан, Финляндия, Франция ва Португалия ҳукумати маълум қилди. Коронавируснинг "делта"-штамми АҚШ да етакчилик қиляпти: мамлакатда вирус билан касаллланишнинг қарийб 52%и айнан шу вариант билан боғлиқ. Шу билан бир пайтда, "алфа" ва "гамма" штаммлари улуши мос равишда 29 ва 9 фоизни ташкил қилади.