loader
Foto

Қаддафийнинг ўғли отасининг қиличи билан қайтмоқда

Ливия етакчисининг еттита ўғлидан учтаси ўлдирилганди, лекин унинг исми «Исломнинг қиличи» маъносини англатадиган Сайф ал-Исломнинг тақдири New York Times га берган шов-шувли интервьюгача номаълум эди. У 2011 йилнинг ноябрь ойида, отаси ўлдирилганидан бир неча кун кейин Ливия қўзғолончилари томонидан қўлга олинган эди.

Орадан тўрт йил ўтиб, Триполидаги суд уни қўзғолон пайтида содир этилган жиноятлар учун сиртдан ўлимга ҳукм қилди. Халқаро жиноий суд эса Ливия ҳукумати уни Гаагага топширишини бир неча бор талаб қилган. Мана энди у, сочлари оқарган ва қўлидаги бир бармоғи кесилган ҳолда катта сиёсатга қайтишга, агар ҳамма нарса яхши бўлса – Ливияни бошқаришга тайёрлигини эълон қилди.

Сайф Ал-Ислом муваффақиятга эришишига ишонади. Зеро, уни узоқ вақт асир қилиб юрганлар энди унинг дўстларига айланган. Зинтан қўзғолончилари, унинг сўзларига кўра, охир-оқибат у "кучли иттифоқчи" бўлиши мумкинлигини тушунди. Бироқ, эҳтимол, у адашмоқда ёки вазиятни ўзи учун қулайроқ жиҳатдан тақдим этишга ҳаракат қилмоқда. Ал-Ислом зинтанларнинг иттифоқчиси емас, у мамлакат ресурсларини тақсимлаш учун умуммамлакат миқёсидаги савдода иштирок этиш учун уларнинг энг ичига яширинган «кўзиридир».

New York Times унинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Мен 10 йил давомида Ливия халқидан узоқда бўлдим. Аста-секинлик билан қайтиш керак. Худди стриптиздаги каби. Озгина уларнинг онги билан ўйнаш керак». Ҳозирча у фақат ўзи билан ўйнай олади. Унинг йўқлиги ўн йил ичида янги Ливия пайдо бўлди. Унда Қаддафийни қўмсаганлар бўлса ҳам, жуда камчиликни ташкил қилади.

Бу номнинг сеҳри энди йўқ. Мамлакатда ҳокимият учун фаол курашаётган жиддий сиёсий кучлар учун байроқ бўлмайди. Уларда Қаддафийнинг ўғлига жой йўқ бўлган бошқа вариантлар ҳам бор. Максимум - шу йилнинг декабр ойида сайловар бўлиб ўтадиган маҳаллий парламентдаги қайсидир мухолифат фракцияси раҳбари этиб тайинланиши мумкин. Бундан ортиғи эмас.

«Ўтмишга қайтиш вақт келди. Мамлакат тиз чўкиб турибди... Пул ҳам йўқ, хавфсизлик ҳам йўқ. Бу ерда ҳаётнинг ўзи йўқ», -дейди Сайф ал-Ислом. Пул ва хавфсизлик борасида унинг гапларига юз фоиз қўшилиш мумкин. Лекин ўтмишга қайтиш бўлмайди. «Исломнинг қиличи» қайтишга жуда кечикди.