loader
Foto

Ўтаётган ҳижрий йилнинг сўнгги кунида Татаристон муфтийси, исмоилоғачи Элбрусни забт этди

Экспедиция таркибига 10 киши кирди – Татаристон муфтийси исмоилоғачи тариқати вакили Камил ҳазрат Самигуллин, муфтийнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси, Нижнекамск тумани имом-муҳтасиби Салих ҳазрат Ибрагимов, Татаристон Республикаси джиу-джитсу Федерацияси Президенти, Абу-Даби Жаҳон чемпионати ғолиби Айрат Калимуллин, машҳур тадбиркор Айдар Булатов, кинорежиссер Ренат Хабибуллин, Макарьевск Свято-Вознесенск монастири иеромонахлари Амвросий (Горновский) ва Варсонофий (Обозов) ва бошқалар. Элбруснинг денгиз сатҳидан 5642 метр баландликдаги энг баланд нуқтасига чикиш 2021 йил 7 августдан 8 августга ўтар кечаси бўлиб ўтди ва халқаро алпинизм куни (8 август) ва мусулмон тақвимига кўра янги йил 1443 бошланиши билан бир вақтга тўғри келди. Шундай қилиб, биринчи марта Татаристондан Элбрусга муваффақиятли динлараро экспедиция ўтказилди.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, маршрутдаги об-ҳаво қаттиқ шамолли, кўриш жуда ёмон бўлган. Элбрусда кўплаб қийин жойлардан ўтишга тўғри келди. Бироқ, сайёҳлар чўққига чикишга тайёргарлик кўриш учун - мажбурий қуйи ва юқори кўникишга бир неча кун сарфладилар, шаршаралар ва чўққиларни зиёрат қилдилар. Тепага кўтарилишда уларга гидлар ҳамроҳ бўлган.

5642 метрни забт этган экспедиция иштирокчилари қўлларида Россия Федерацияси ва Татаристон Республикаси байроқлари билан расмга тушдилар.

Татаристон Республикаси МДИ матбуот хизмати хабарига кўра, бу Татаристон муфтийси, исмоилоғачилар тариқати вакили Камил ҳазрат Самигуллиннинг Элбрусга биринчи экспедицияси эмас - жорий йилнинг январь ойида Россия джитсерларининг спорт машғулотларида у Татаристон Республикасининг давлат байроғи билан 4,460 метр баландликка кўтарилган.

Татаристон муфтийси, исмоилоғачилар тариқати вакили Камил ҳазрат Самигуллин Россия байроғини олий қилиш учун кўп ҳаракатлар қилаётгани билан катталар назарига тушиб, уни яқинда Татаристонга муфтий қилиб тайинлашган. Бу эса, ўз ўрнида Туркиянинг сиёсий тариқати бўлган исмоилоғачилар таълимотинининг Россияда кенг тарқалишига қулай бир воситадир.