«Мусулмон аёлларга зулм қилиниши ҳақида стереотиплар кўп», - деди Зара Муҳаммад Vogue журналига. «Мен бу фикрни рад қилишга ёрдам бериш учун шу ердаман», - қўшимча килди у.
Январда 29 ёшли Зара Муҳаммад Буюк Британия Мусулмонлар кенгашининг бош котиби этиб сайланган энг ёш ва биринчи аёл бўлди.
Зара Муҳаммад Шотландиянинг Глазго шаҳрида туғилган, Стратклайд университетида ўқиган. 2016 йил у Исломий талабалар жамиятлари Федерациясига (FOSIS) раҳбарлик қилган биринчи аёл бўлди.