Кўрсатилишича, Исроилда бир суткада касалланганлар сони 6275 кишига етди, бу охирги ярим йилдаги максимал кўрсаткич ҳисобланади.
Исроиллик шифокорлар вазиятни уларнинг фикрига кўра, янада юқумлироқ бўлган ва оғир ўтказиладиган "дельта" штамми билан изоҳлашмоқда. Расмий маълумотларга кўра, жами 35 мингдан ортиқ киши шифохоналарда ва уй шароитида даволанмоқда.
Исроилда оммавий эмлаш ўтган йилнинг охирида бошланган бўлиб, американинг “Пфайзер” вакцинаси қўлланади. Бунда ОАВ эмланган исроилликларнинг касалхонага ётқизилиши ҳолатлари ҳақида мунтазам хабар қилмоқда.