loader
Foto

Малида бир қатор қонли террор хуружларидан сўнг мотам эълон қилинади

Мали муваққат Президенти Ассими Гоита ҳужумларни қаттиқ қоралаб, минтақада аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди.

Гоита Твиттерда Мали халқи терроризмга қарши курашда қатъиятлироқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Президент, шунингдек, 48 нафар қурбон учун уч кунлик миллий мотам эълон қилди.

Душанба куни тунда қуролланган террорчи гуруҳлар Ансонго коммунасида тўртта қишлоққа ҳужумлар уюштирди.

Ҳужумлар натижасида Кару қишлоғида 17 киши, Диргуа қишлоғида 7 киши, Деотегуеф қишлоғида 14 киши ва Уатагуна қишлоғида 10 киши ҳалок бўлди.

Сахел минтақасидаги уч мамлакат – Буркина-Фасо, Мали ва Нигер – сўнгги йилларда ал-Қоида ва ИШИД билан боғлиқ гуруҳлар томонидан систематик ҳужумларга учраб келмоқда.

2013 йилдан бери Малида хорижий ҳарбий миссиялар жойлашганига қарамай, мамлакатдаги террорчилик ташкилотлари ҳужумларни амалга оширишда давом этмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР